Latest news

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  1 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  2 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тасдиқланди News

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тасдиқланди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг янги сайланган таркибдаги илк йиғилиши ўтказилди.

Унда ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг жами 9 нафар аъзосидан 8 нафари иштирок этди. Жумладан, ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, ЎФАнинг Аёллар футболи бўлими бошлиғи Азиза Татлимуратова, ЎзПФЛ юрисконсулти Ойбекхон Иброҳимхонов, АГМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, “Локомотив” футбол клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов бевосита қатнашган бўлса, 2 нафар аъзолар – “Насаф” футбол клуби бош директори Алишер Юсупов ҳамда “Хоразм” футбол клуби бош директори Мақсуд Каримов Zoom платформаси орқали иштирок этишди. Бир нафар Ижроқўм аъзоси “Турон” футбол клуби президенти – Олимхон Аҳмедов эса айни пайтда хориж сафарида экани боис овозини алоҳида тақдим этди.

ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида ташкилот бош директори лавозимига ЎФА президенти киритган тақдимномага асосан Диёр Имомхўжаев номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 25 май кунидан бошлаб ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ортда қолган муддат давомида амалга оширган ишлар инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ ЎФА президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан овоз бериш йўли орқали лавозимга тасдиқланди. Ижроия қўмитасининг барча аъзолари ушбу номзодни тасдиқлаш учун овоз беришди ва Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори этиб тасдиқланди. 

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика