Latest news

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  1 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  4 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Диёр Имомхўжаев: "АГМК биринчи бўлди" News

Диёр Имомхўжаев: "АГМК биринчи бўлди"

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев АГМК ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Футбол клублари ўз сметасини ЎФА билан келишишни бошлагач, футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятини ким биринчи бўлиб қўлга киритиши масаласи ўзимиз учун ҳам қизиқ эди. Бу ишни биринчи бўлиб АГМК уддалади.

Бугунги АГМК аввалгиларидан тубдан фарқ қилишини айтиш керак. Олмалиқ КМК АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов спортга бефарқ бўлмаган, уни яхши тушунадиган ва албатта спорт билан бирга илмни ҳам бир вақтда олиб бориш керак, деб ҳисоблайдиган инсон.  Шу сабабли АГМК яхши футбол академияси ташкил этиш ишларини бошлаган. Бу борада клуб водий, пойтахт ҳамда Ангрен, Оҳангарон каби шаҳарларни боғлайдиган жуда муҳим кўприк бўлиши мумкин. Географик жиҳатдан Олмалиқ шундай жойда жойлашган.

АГМК футзал ва аёллар футболи ривожига энг катта ҳисса қўшаётган клуб. Футзалда бир неча йиллардан буён етакчи эканини биласиз. Аёллар футболида эса фақатгина АГМК ҳатто фарм-клубига ҳам эга. Бежизга клуб бош мураббийи 2021 йилда энг яхши аёллар мураббийи бўлмади. Унинг шогирдлари Туркия каби лигаларга йўл олди.

Асосий таркиб масаласида АГМК кетма-кет икки йил совринли бўлди. Гарчи 2021 йил халқаро майдондан четда қолган бўлса-да, айнан ўша йил халқаро майдонда тарих ҳам ёзди. Ва бу бесамар кетмади. Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан икки бор беллашиб, ўзининг айрим позицияларини шу жамоа етакчилари орқали тўлдиришга ҳам улгурди.

Олдинда АГМК стадион прожекторини янада яхшилаши ва 2023 йилги мавсумга қадар янги ва сифатли майсага эга бўлиши керак. Клуб бунинг устида ишлаяпти. Унинг олдига июнь ойига қадар прожекторларни талаб қилинган минимум кўрсаткичга келтириш вазифаси қўйилган", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика