Latest news

15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  3 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  22

"Динамо" 3 нафар футболчи билан шартнома тузди News

"Динамо" 3 нафар футболчи билан шартнома тузди

Самарқанд клуби Суперлига янги мавсуми олдидан селекция ишларини давом эттирмоқда.

"Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, жамоага яна уч футболчи келиб қўшилди.

"Насаф"дан ҳимоячи Жасур Жумаев "Динамо"га ўтди. 2021 йилги мавсумни "Насаф" U-21 жамоасида ўтказган 22 ёшли ҳимоячи "Динамо" билан бир йиллик шартнома имзолади.

Таркибга қўшилган яна бир футболчи АГМК клубидан Жасурбек Умаров бўлди. 23 ёшли ярим ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Умаров сўнгги уч мавсум давомида Олмалиқ клубида Суперлигада жами 27 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Шунингдек, "Динамо"га "Металлург"дан Тўлқин Эргашев келиб қўшилди. 21 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум давомида "Металлург" сафида Суперлигада 4 ўйинда қайдномадан ўрин олган бўлса, U-21 жамоасида 11 та баҳсда майдонга тушган. Иккинчи даврани эса "Янгиер" сафида Про лигада ўтказиб, 9 та ўйинда майдонга тушган", – дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика