Latest news

23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  4 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8

Денис Коростиченко: "Дурангга лойиқ баҳс бўлди" News

Денис Коростиченко: "Дурангга лойиқ баҳс бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Яқинда АГМК билан ўйнагандик, шундай бўлдики, Кубокда ҳам рўбарў келиб қолдик. Яхши тайёргарлик олиб боргандик. 

Қийин ўйин бўлди. Ҳар икки жамоада етарлича вазиятлар юзага келди. Умуман олганда, дурангга лойиқ баҳс бўлди. 

- "Локомотив" бугун 1 очкога эга чиқдими ёки 2 очко йўқотдими?

- Ўйлашимча, 3 очко йўқотдик. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. 

- Игорь Чикризов ва Муҳаммаданас Ҳасановнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ҳамма ўйинчилар яхши ўйин кўрсатишди. Жумладан, Игорь ва Муҳаммаданас ҳам. Барча футболчиларимизга раҳмат. Бундан ташқари, муххлисларга, раҳбариятга миннатдорлик билдираман. 

- Бугун таркибда ротацияга қўл урдингизми ёки рақобатдан келиб чиқиб шундай таркибни майдонга туширдингизми?

- Хабарингиз бор, охирги ўйинда икки футболчимиз – Алишер Салимов ва Ғуломҳайдар Ғуломов жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шифокорларнинг хулосасига кўра, улар 2 ҳафта давомида бизга ёрдам бера олишмайди. Шу боис бугун шу таркибдан фойдаландик. Секин-аста ёш футболчиларга ҳам имконият тақдим этамиз. Кубок ўйинлари ҳам айни муддао бўлди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика