Latest news

17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  0 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  1 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1

Денис Бушуев: "Ҳозирги вақтда бизга ҳар бир очко ўта муҳим" News

Денис Бушуев: "Ҳозирги вақтда бизга ҳар бир очко ўта муҳим"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Турон"- ОКМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Бушуев матбуот анжуманида қатнашди.




- Ўйин ҳақида

- Ҳозирги вақтда бизга ҳар бир очко ўта муҳим. Жамоамга бу каби характер кўрсатгани учун раҳмат айтаман. Эркакча сабр учун миннатдорман. Кийиниш хонасида ҳам футболчиларга раҳмат айтдим. Ҳар доим ҳам ўйинни назорат қилган жамоа ғалаба қозонавермайди. Яна қайтараман, ҳар бир очко олтиндек қадрга эга. 

- Рақиб бир киши кам бўлса ҳам сиз дурангни сақлаб қолишга кўрсатма бердингизми?

- Йўқ, бундай топшириқ бўлмади. 

- Норбековни нега бунчалик кеч алмаштирдингиз?

- Ўзгариш вақтида бўлди. Норбеков биринчи бўлимда катта ҳажмдаги ишни қилди. Иккинчи таймда ҳам унга ўзини кўрсатиш учун вақт бердик. Мен бу ўзгаришни кеч демаган бўлардим. Ҳаммаси яхши. Бугун оддий вазиятларда жуда кўп тўп йўқотдик. Рақиб қизил олганда ўйинни назорат қилишни талаб қилдим, аммо ҳозирги даражамизда бу даражадаги ўйинни қила олмайман.

- Кейинги ўйин "Андижон"га қарши ўйин. Бу ўйинда таркибда ўзгаришлар бўладими?

- Кўрамиз, тикланиб олишимиз керак. Кўпгина ўйинчилар у ёки бу сабаб билан ўйнай олмасликлари мумкин. Кўрамиз. Таркибимиз у қадар кенг эмас.

- Ҳар бир очко олтинга тенг бўляпти демоқдасиз. Кейинги ўйинда иккита ҳужумчи билан ўйнашга қандай қарайсиз?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бугун учта ҳужумчи билан ўйнадик. Бунда муаммо кўрмаяман. 

- Охирги ўйинларда натижа сал пасайгани сабабли мухлислар сони ҳам камайди...

- Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг норозилигини тушунаман. Қўпроқ ишласак, уларни хурсанд қила олишимизга ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика