Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  26 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  228 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Даврон Файзиев: "Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмаслиги мумкин" News

Даврон Файзиев: "Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмаслиги мумкин"

Суперлиганинг 16-турид доирасида ўтказилган “Суғдиёна” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Даврон Файзиев фикрлари билан ўртоқлашди.




"Ўйин борасида нима дейишим мумкин. "Суғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Иккинчи ўйиндирки, дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиздан кейин футболчилар руҳий тушкунликка тушуб қолишмоқда. Бу ҳолат сафарда "Бухоро" билан ўйиндан сўнг пайдо бўлди. Йигитларга тушунтирган эдик, қизил карточка эса янада қўшимча куч билан ўйнашимизга мажбур қилди. Бош мураббий Бахтиёр Аъзамович бетоблиги сабабли бугун ўйинда иштирок эта олмади. "Суғдиёна" билан ўйинга тактика, таркибни мураббийлар штаби маслаҳатлашган ҳолатда биргаликда  Бахтиёр Аъзамович билан телефонлашиб тузиб чиқдик. Ўйлаган режаларимиз натижа бермадиим демак биз танлаган йўл нотўғри бўлиб чиқади. 

Иккинчи давра бошланган. Йигитларга тушунтиряпмиз. Юқори ўринларни эгаллашни ўйласак, яхши натижаларни қайд этишимиз лозим, жавобгарликни бўйинимизга олишимиз керак.Футболчиларни бундай ҳолатдан олиб чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бугун ўн киши бўлиб қолган бўлсак ҳам ёмон ўйнамадик, ҳимояга ётиб олмадик, ҳужум қилдик. Лекин футболда натижа бўлмаса қийин. Йигитларга раҳмат айтган ҳолда “Бунёдкор”га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Агар эътибор берган бўлсангиз, “Бухоро” билан бўлган баҳсда иккинчи гол, “Металлург”га қарши ўйинда биринчи гол ва бугунги голларда ҳам ҳимояда хатога йўл қўйилди. Демак, бунинг устида кўпроқ ишлашимиз керак. Биринчи даврада юқори даражада ўйнагандик. Фақат ҳимоячиларни айблаш ноўрин. Мағлубиятда барча айбдор. Биз мураббийлар ҳам. Хатолар устида ишлаймиз. Футбол хатолардан иборат, хато билан хатони фарқи бор. 

Бош мураббиймизнинг қачон тузалишини билмаймиз. Жамоамиз. шифокори бу саволга жавоб беради.

Элементлар хатолар футболчилар маҳорати билан боғлиқ деб ўйлайман. Элементлар хатога майдонни айблаб бўлмайди. Ютишни истаган жамоа тўғри пас беришни билиши, олдинга пас беришни ўрганиши лозим. Майдон баҳона қилсам бўлмайди. Буни маҳорат билан боғлаш мумкин. Футболчиларни нархини солиштирадиган бўлсак, "Суғдиёна" биздан устун. Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмайди. Маҳорат йиллар давомида келади. Ишлаш керак. Ҳамма инсон хато қилади",- дейди Даврон Файзиев.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика