Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

Давиде Анчелотти "Эвертон" таклифи ҳақида ўйламоқда News

Давиде Анчелотти "Эвертон" таклифи ҳақида ўйламоқда

"Реал" ёрдамчи мураббийи Давиде Анчелотти Англияга йўл олиши кутилмоқда.

"Эвертон" клуби янги мураббий қидирмоқда. Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатгандан сўнг Премьер-лига вакили жамоани олдинга чорлай оладиган ва қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолишга қодир кимнидир изламоқда.

Марселино варианти аллақачон кўриб чиқилган. Мерсисайд клуби Испаниядаги мураббийларни кенгроқ ўрганмоқчи. Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва унинг "қироллик клуби"даги ёрдамчиси Давиде Анчелотти ҳам нишонга олинганлар қаторида. "Эвертон" эҳтиёткорлик билан иш тутмоқда, чунки улар Давидени яхши билишади. Мураббий "Эвертон"да Карло Анчелотти даврида отаси билан бирга ишлаган.

Анчелоттининг "Эвертон"даги фаолияти икки йил аввал "Реал" мутахассисни ўз ўрнига қайтариш учун уни Мадридга чақирганида тугаган эди. 

АПЛ вакилининг таклифи гарчи мавсум ўртасида бўлса ҳам Давиде учун яхши туюлмоқда. У бу ҳақда жиддий ўйлаб кўради. Гап фақат унинг Испаниядан кетиб Англияда ўз бош мураббийлик фаолиятини бошлашидагина эмас, балки у Премьер-лиганинг ўз тарихи ва обрўсига эга жамоалардан бирини бошқариш имконига эга бўлади. Сўнгги йилларда унинг Мадриддаги аҳамияти ортиб бормоқда, аммо у отаси изидан бориб, бош мураббий бўлишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Унинг номи "Эвертон" раҳбарияти томонидан муҳокама қилинаётган вариантлар орасида, бироқ у биринчи рақамли номзод эмас. 

Лэмпарднинг ўрнини босувчи номзоднинг изланиши Марсело Бьелсани жамоа бошқарувига кўндиришга уриниш билан бошланган эди. 

"Реал"да уларнинг мураббийи атрофида нималар бўлаётганини яхши билишади. Мадрид клуби Давиде ҳеч бўлмаса мавсум охиригача "қироллик клуби"да қолишига шубҳа қилгани йўқ.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика