ЦСКА Файзуллаевга Туркия клуби қизиққанига муносабат билдирди
31 mar 07:46
News
ЦСКА Файзуллаевга Туркия клуби қизиққанига муносабат билдирди
ЦСКА бош директори Роман Бабаев жамоа ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга «Галатасарой» қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Мен ҳам сизлар каби бу хабарни интернетдан ўқидим. Аббос бўйича ҳеч қандай аниқ таклиф бўлмади. Қишда ҳам унга ҳеч қандай таклиф тушмади», — деди Роман Бабаев.
Эслатиб ўтамиз, Аббос 2023 йилнинг ёзидан бери москваликлар сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Жорий мавсум футболчи 28 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 7 та голли узатма бор. Трансфермаркт нашри футболчимизни 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : tass.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments