Latest news

10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  0 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чампион бўларди"  2 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  1 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган News

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган

Маълумотлар ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосан шакллантирилди.

Coca Cola Суперлигасининг биринчи давраси якунига етди. Илк давра баъзи жамоалар учун омадли келган бўлса, баъзилари учун нохуш тарзда якунланди. Шундай бўлса-да, кўнгилдагидек натижа қайд этолмаган жамоалар ҳам баъзи жабҳаларда устунликка эга бўлди. Келинг, давра давомида энг кўп зарба йўллаган жамоалар билан танишамиз. 

Статистиканинг катта қисми ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосланган ҳолда шакллантирилди. Эҳтимол, рўйхат сиз ўйлагандан фарқ қилиши мумкин. 

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба турнир жадвалида 10-ўринда бораётган ҳамда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш борасида иккинчилардан бўлиб турган (18 та гол қабул қилиб олган) "Сўғдиёна"га тегишли ҳисобланади. Жиззахликлар 152 бор рақиб дарвозасини "ўққа тутган". Бу борада иккинчи кўрсаткич "Навбаҳор"га тегишли. Самвел Бабаян шогирдлари умумий 143 та зарба йўллаган бўлса, ОКМКда наманганликлардан битта кам зарба йўллаган.

Энг ёмон кўрсаткич эса "Сурхон"га тегишли. Тошкент жамоаси деб атасак ҳам хато бўлмайдиган клуб 83 маротаба уриниб кўрган. "Олимпик"да эса зарбалар сони 94 тани ташкил этади.

Шунингдек, бир ўйинда энг кўп зарба йўллаш бўйича "Навбаҳор" юқори кўрсаткичга эга чиқди. Наманганликлар "Олимпик"га қарши баҳсда 21 марта ўз омадини синаб кўрган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика