Latest news

16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" ўз майдонида ОКМК билан нурсиз дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" ўз майдонида ОКМК билан нурсиз дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси, 18-тур
НАВБАҲОР – ОКМК 0:0
30 август, чоршанба, 18:45
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Достон Мирзараимов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Акмал Раҳимов
Назоратчи: Константин Свиридов
Комиссар: Ойбек Юнусов

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 10.Жамшид Искандеров (8.Жасур Яхшибоев, 80), 14.Жамшид Болтабоев, 19.Дониёр Абдуманнопов (21.Темирхўжа Абдухолиқов, 75), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 31.Лука Чермель, 77.Асадбек Собиржонов (7.Остон Ўрунов, 56), 91.Тома Табатадзе.
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 17.Аброр Исмоилов, 20.Музаффар Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов (10.Хуршид Ғиёсов, 76), 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов, 88), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 76), 88.Сияваш Хақназарий (4.Миржамол Қосимов, 90+2).
Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов.

Огоҳлантириш: Ислом Тўхтахўжаев (56), Акром Комилов (68), Анзур Исмоилов (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Турсунов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, аммо ноаниқ.

83. Ўруновнинг жарима зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди, қайта зарбадан сўнг бурчак тўпи ишланди.

81. Мезбонлар учун рақиб жарима майдони яқинида қулай стандарт вазият юзага келди.

79. Табатадзенинг зарбасини Эргашев қайтарди, бурчак зарбаси.

76. ОКМКда ҳам икки ўзгариш рўй берди.

75. "Навбаҳор"да ўзгариш: Темирхўжа Абдухолиқов Дониёр Абдуманноповни алмаштирди.

71. Ўруновдан галдаги зарба, бу сафар ноаниқ.

70. Яна Остон, яна зарба, яна Эргашев.

68. Комилов Абдуманноповни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

66. Ўруновнинг яна бир уринишидан сўнг яна ОКМК посбони ишончли ҳаракат қилди.

64. Ўрунов оёғини қайириб олганди. У бир муддат тиббий ёрдам олгач, яна майдонга қайтди.

60. Ўруновнинг зарбасини Эргашев қайтарди.

59. Сиаваш рақиб посбонининг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб қолмоқчи бўлди, аммо уриниши ўхшамади.

56. Тўхтахўжаев рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

52. Юсупов яна бир маротаба жамоаси жонига оро кирди.

47. Сиявашнинг зарбасини Юсупов эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Эргашев Табатадзе билан бирга-бир вазиятда жамоасини қутқариб қолди.

43. Абдуманнопов қарши ҳужумда меҳмонларни жазолаши мумкин эди, Эргашев маҳоратини намойиш этди.

40. Искандеровнинг жаримадан узатмасини Эргашев уриб юборди.

36. Ҳошимов Сиавашга нисбатан қўполлик ишлатди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

34. Сиаваш–Комилов комбинациясини рақиб жамоа ҳимоячилари бартараф этди.

30. Боаке ҳужумда қўполлик ишлатди.

27. Юсупов Боакенинг бош билан йўллаган зарбасини қийинчилик билан қайтарди.

24. Сардор Раҳмоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

22. Искандеровнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси кучли чиқмади, шу боис меҳмонлар посбони тўпни эгаллашда қийинчиликка дуч келмади.

14. Турсуновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

13. Боаке Юсуповга босим ўтказди. Мезбонлар посбони иккинчи марта қалтис ўйин намойиш этди.

11. Болтабоевни бирйўла уч нафар ОКМК футболчиси тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси белгиланди.

8. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Искандеровнинг узатмасидан сўнг Эргашев тўни эгаллаб олди.

6. Хавфли вазият! Гадоевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасидан сўнг Юсупов жамоасини голдан қутқариб қолди.

5. "Навбаҳор" ҳимоячилари оддий вазиятда тўп юқотди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонларнинг шижоати юқори.

4. Сияваш Гадоевнинг бироз аввалги ҳаракатини такрорлади.

3. Гадоевнинг чап қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

2. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо ҳужумда фол қайд этилди. Санчес тўпни қайтарди.

1. Учрашув бошланди.


Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика