Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Классикода "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлубиятга учратди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  26 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Суперлига. Хебай "Андижон"га "Пахтакор" устидан ғалаба келтирди News

Суперлига. Хебай "Андижон"га "Пахтакор" устидан ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлигаси 21-тури доирасидаги "Андижон" – "Пахтакор" баҳси якунига етди.

Coca Cola Суперлигаси

21-тур

Andijan

Rubin Hebaj - 84'

Superliga. Round 21

08/10/2023, 17:00

0
:
1
Finished

Pakhtakor

45'
90'
67'  Farhod Bekmurodov (Levan Arveladze)
81'  Armin Bosnjak (Farkhod Sokhibjonov)
81'  Ilhom Abduganiev (Sukhrob Berdiev)
81'  Sardor Azimov (Sardor Abdunabiyev)
84'  Rubin Hebaj
90'  Rubin Hebaj (Shakhboz Erkinov)
21'  Dostonbek Hamdamov
44'  Shahzod Azmiddinov
66'  Dostonbek Hamdamov (Dilshod Saitov)
84'  Przemysław Banaszak (Behruz Asqarov)
84'  Sardor Sobirkhodjaev (Mukhammadali Urinbayev)

"Андижон" – "Пахтакор" 1:0 

Андижон. "Бобур Арена". 17:00

Гол: Рубин Хебай (Сардор Абдунабиев) 84'

Бош ҳакам: Комилжон Расулов

Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Достон Мирзараимов

VAR: Ильгиз Танташев

АVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Бекзод Арипов.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳод Бекмуратов (9.Леван Арвеладзе, 67), 10.Илҳом Абдуғаниев (19.Суҳроб Бердиев, 81), 13.Сардор Азимов (11.Сардор Абдунабиев, 81), 15.Владимир Бубанья, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Ислом Маматказин, 66.Илҳом Алижонов, 94.Армин Бошняк (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 81), 99.Рубин Хебай (22.Шаҳбоз Эркинов, 90+6).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 14.Абдураҳмон Комилов, 21.Ильдар Маматказин, 95.Аббос Эгашбоев.

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 30.Мэтью Стинворден, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 84), 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Дилшод Саитов, 66), 28.Диёр Холматов, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 19.Пшемислав Банашак (2.Беҳруз Асқаров, 84).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Достон Турсунов, 9.Михал Кухарчик, 23.Шерзод Аъзамов, 40.Кими Мерк.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов (21), Шаҳзод Азмиддинов (44).

Матнли трансляция

Янгилаш



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! "АНДИЖОН" ЎЗ УЙИДА "ПАХТАКОР" УСТИДАН МИНИМАЛ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ. 

90+6. "Андижон"да ўзгариш: Хебай ўрнига Эркинов тушди.

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди. 

88. "Пахтакор" бор кучи билан олдинга ташланмоқда. 

84. "Пахтакор"да 2 та алмаштириш: Банашак ўрнига Асқаров, Собирхўжаев ўрнинга Ўринбоев майдонга тушди. 

84. ГОЛ! Рубен Хебайдан супер гол! Ҳужумчи узоқ масофадан тўп киритиб, ҳисобни очди – 1:0! 

81. "Андижон"да 3 та ўзгариш: Бошняк ўрнига Соҳибжонов, Абдуғаниев ўрнига Бердиев, Азимов ўрнига Абдунабиев баҳсни давом эттиради. 

77. Уууух! Илҳом Абдуғаниевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади – тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

74. Уууух! Даҳшат! Илҳом Абдуғаниевнинг зарбасини посбон қайтарди, ўнг қанотда қайтган тўпга эгалик қилган Сардор Азимов эса дарвозани пойлашди адашди – зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди. 

73. Холматов-Алижонов комбинацияси якунда жамоага бурчак тўпи келтирди. Холматовнинг бурчакдан оширган пасидан сўнг эса Стинворден бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

70. Зарба! Саитовнинг узатмасидан сўнг Банашак дарвозани ишғол этишга уринди, унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

67. "Андижон"да алмаштириш: Бекмуратов ўрнига Арвеладзе ўйинга қўшилди.

66. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Саитов тушди.

65. Зарба! Хебайнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди, қайтган тўп ҳам Хебайга келиб тушди ва унинг навбатдаги зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.  

64. Рубин Хебайга нисбатана қўполлик ишлатилди ва жарима зарбаси белгиланди.

63. Уууух! "Пахтакор" ҳимоячиларидан қайтган тўпни Илҳом Абдуғаниев тўхтатмасдан дарвозага йўллади, сал ноаниқ. 

62. Армин Бошнякнинг узатмасидан кейин тўп Ҳожиакбар Алижоновга тегди, корнер. 

58. "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдончаси ичида зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

56. Ҳаммаси жойида экан. Давом этамиз. 

55. Бош ҳакам VAR мониторига йўл олди.

53. Ўйин тўхтаб турибди. Ҳакам VAR'га қулоқ солмоқда. "Пахтакор" жарима майдончаси ичида қоида бузилган бўлиши мумкин. 

50. "Андижон" ҳужум уюштириш, "Пахтакор" эса ҳимояланиш билан банд. 

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+2. Зарбааа! Ҳожикабар Алижоновнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, акс ҳолда дарвозабонга қийин бўларди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Шаҳзод Азмиддинов сариқ карточка олди, жарима тўпи. 

40. Диёр Холматовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмасдан, майдондан чиқиб кетди.  

34. "Андижон" жарима тўпини ўйинга киритгач, Ислом Маматказин бош билан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, ноаниқ.  

29. Зарбаааа! Армин Бошнякнинг қанотдан йўллаган кучли зарбасини Павел Павлюченко қайтарди! 

24. Қандай зарба! Қандай сэйв! Фарруҳ Сайфиевнинг қанотдан узатган пасидан сўнг Достонбе Ҳамдамов дарвоза томон зарба берди, уни Литовка қайтаришга эришди! 

21. Достонбек Ҳамдамов қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

20. Зарба! Илҳом Абдуғаниевнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

17. "Андижон" ҳужум ташкил этишга уринмоқда, аммо пас беришда хатоликлар кўп. 

15. Армин Бошняк бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба йўллай олди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.  

13. Сардор Азимов "шерлар"нинг икки футболчисини чиройли алдади ва шеригига пас берди, кейинроқ "Андижон" тўпни йўқотиб қўйди. 

11. Уууух! "Пахтакор"нинг комбинацион ҳужуми кескин тус олди – якунда Достонбек Ҳамдамовнинг зарбасига аниқлик етишмади, тўп пастки чап бурчакка йўналтирилганди. 

8. Пўлатхўжа Холдорхонов ҳужум чоғида Игорь Литовкага нисбатан қоидани бузди. 

6. Зарбааа! Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан ичкарига кириб боришга уринди ва кутилмаганда чап оёқда зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

5. "Андижон" мухлислари ўйин бошланганидан бери тинчигани йўқ. Улар турли шиорлар остида ўз суюклиларини олдинга бошлашмоқда. 

3. Ўйин бир муддатга тўхтатилди, майдон четидаги қоғозлар йиғиштирилмоқда. 

1. Учрашувга старт берилди! 

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Бугунги бахс ТВда кўрсатилмайди. Шундай экан, телефонингизни қувватлаб олинг ва сайтимиздан узоқлашманг.

- Ўйин 17:00 да старт олади.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика