Latest news

22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  7 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  60 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  42 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  2

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабин бўйича "Андижон" етакчи, Тошкентда эса антирекорд янгиланди News

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабин бўйича "Андижон" етакчи, Тошкентда эса антирекорд янгиланди

1-3 апрель кунлари Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди.

ПФЛ маълумотига кўра, бу ўйинларни томоша қилиш учун стадионларга жами 28 634 нафар мухлис ташриф буюрди.

Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4 090 томошабин келганини англатади.

Энг кўп мухлис Андижонда ўтган "Андижон" - "Машъал" учрашувига келди - 8 524. Бу борада иккинчи натижа Қўқонда қайд этилди.  "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашувига 6 542 нафар мухлис ташриф буюрди.

Учинчи натижа эса Қаршидаги "Насаф" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги учрашувга тегишли бўлди. Шу куни "Марказий" ўйингоҳга 5 878 киши келди. 

Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтказилган бўлиб, унда АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари тўқнаш келишди. Мазкур баҳсга 4 411 нафар томошабин келган.

Ўтган турда бўлгани каби бу турда ҳам 2021 йилдаги энг паст кўрсатки янгиланди. Тошкентдаги "Пахтакор" - "Металлург" баҳсида 413 киши бевосита стадиондан ўйинни кузатди. 

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабинлар ташрифи:

"Андижон" - "Машъал" - 8 524 томошабин

"Сўғдиёна" - "Сурхон" - 1 842 томошабин

"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" - 6 542 томошабин

"Пахтакор - "Металлург" - 413 томошабин

АГМК - "Навбаҳор" - 4 411 томошабин

"Локомотив" - "Қизилқум" -  1 024 томошабин

"Насаф" - "Турон" - 5 878 томошабин

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика