Latest news

15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  0 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  5 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8

"Челси" 4 нафар футболчининг клубдан кетишини эълон қилди News

"Челси" 4 нафар футболчининг клубдан кетишини эълон қилди

"Челси" тўрт нафар футболчи эркин агент сифатида жамоани тарк этишини эълон қилди.

"Реал"га ўтган Антонио Рюдигердан сўнг ҳимоячилар Андреас Кристенсен ва Жейк Кларк-Салтер, шунингдек, ярим ҳимоячилар Дэниэл Дринкуотер ва Чарли Мусонда жамоани эркин агент сифатида тарк этишди.

Кристенсен "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2014 йилда асосий жамоада дебют қилди, кейинчалик икки мавсумни Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сида ўтказиб, Лондон клубига қайтди ҳамда "аристократлар" билан Чемпионлар лигасини ҳам ҳисоблаган ҳолда 6 та совринни қўлга киритди.

Дринкуотер 2017 йил “Лестер”дан “Челси”га ўтганди. У "кўклар" сафида бор-йўғи 23 та ўйинда майдонга тушди, асосан, у турли клубларда ижара асосида ўйнади.

Чарли Мусонда ҳам "Челси" тарбияланувчиси саналади. Футболчи асосий жамоада бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди, у ҳам асосан, бошқа клублар сафида ижара асосида ҳаракат қилди.

Жейк Кларк-Салтер 16 йил давомида клуб билан бирга бўлди, бироқ атиги икки марта асосий таркибда ўйнади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика