Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

"Бухоро" Бакаев билан бурилиш қила оладими? Яйпанда икки аламзада жамоа тўқнашуви — Бугунги учрашувлар олдидан мутахассис фикри News

"Бухоро" Бакаев билан бурилиш қила оладими? Яйпанда икки аламзада жамоа тўқнашуви — Бугунги учрашувлар олдидан мутахассис фикри

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилади.

 Мазкур тур бир қатор жамоалар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги сир эмас. Ҳар бир очконинг қадри баланд, "Сўғдиёна", "Металлург", "Бухоро"да мураббийлар алмашди. Улар жамоаларини қийин вазиятдан олиб чиқиб кета оладими? Фарғонада "Андижон" - "Нефтчи" водий дербиси мақомидаги учрашув, тажрибали ижрочиларга тўлага ОКМК - "Навбаҳор" учрашуви ҳам диққат марказида бўлиши аниқ, дея оламиз. Бугунги учрашувлар олдидан мутахассис сифатида собиқ футболчи, Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Турон" - "Олимпик"

 — Яйпанда шубҳасиз чиройли ўйин бўлади. Бу баҳсда икки жиҳатни ҳисобга олишимиз зарур. "Турон" аввалги турда кўрсатдики, "Бунёдкор" сингари пас ва комбинацион ўйин қиладиган жамоаларга қарши ўйнай олишини кўрсатди. Тўп назоратида ҳам бошқа жамоалардан қолишмаслигини кўрдик. Умуман олганда тўп назоратига эътибор берадиган жамоалар беллашуви десак ҳам тўғри бўлади. Ҳозирда "Турон" ҳам, "Олимпик" ҳам аламзада, ғалабага чанқоқ ҳолатда. 

Bukhara

Superliga. Round 5

07/04/2023, 18:20

2
:
0
Finished

Bunyodkor

Usmonali Ismonaliyev - 16', Mukhammadsafo Fozilov - 90'

45'
90'
11'  Humoyunmirzo Iminov
16'  Usmonali Ismonaliyev
26'  Aleksey Nosko
90'  Mukhammadsafo Fozilov

"Бухоро" - "Бунёдкор"

 — Бу ўйинга тўхталадиган бўлсак, "Бунёдкор" бежизга юқори ўринларда кетмаётганини исботлаши керак. "Бухоро"да Улуғбек Бакаев қайтди. У маълум вақт футболдан ташқарида юрди. Шу боис ўзининг айтадиган сўзлари бор. Ўз майдонида мухлислар олдида очко олишга ҳаракат қилишади. Лекин ўзига яраша қийинчиликлари бор. Чунки таркибни бошқа мураббий йиғган. Имкониятларга келсак, сўнгги ўйинлардан келиб чиқсак "Бунёдкор" фаворит мақомида бўлади. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика