Latest news

17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  1 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  5 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0

"Бунёдкор" тарихда илк бор ўз майдонида "Бухоро"га мағлуб бўлди News

"Бунёдкор" тарихда илк бор ўз майдонида "Бухоро"га мағлуб бўлди

Кеча Суперлиганинг 18-турида Тошкентда "Бунёдкор" ва "Бухоро" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Курашларга бой ўтган ўйинда омад меҳмонларга кулиб боқди, дея оламиз. Шоҳруз Норхоновнинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Бухоро"га ғалаба келтирди, 2:1. Шу тариқа "Бухоро" ўз тарихида илк бор Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди. "Қалдирғочлар" ўз майдонида кўҳна шаҳар жамоасига қарши 15 маротаба майдонга чиққан, 2 бор дуранг ўйнаган ва 12та учрашувда ғалаба қозонган.  

"Бунёдкор" ўз майдонида 5 йилдан бери "Бухоро"ни мағлуб эта олмаяпти. Пойтахт клуби сўнгги маротаба 2018 йил Миржалол Қосимов бошчилигида Улуғбек Бакаев жамоаси устидан 3:0 ҳисобида зафар қучган.

"Бухоро" ўзаро ўйинлардаги сўнгги ғалабасини айнан Бакаев қўл остида 2017 йил қўлга киритган (4:2)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика