Latest news

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  2 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  3 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди? News

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди?

Қишки трансферлар вақтида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига босниялик легионер Александр Глишич келиб қўшилган эди.

Лекин яқинда биринчи давра тугамасиданоқ футболчи ва клуб ўртасида келишув бекор қилинди. Хўш, унинг жамоани эрта тарк этиши нима билан боғлиқ? Championat.asia мухбири Абдулазиз Искандаров шу ва бошқа саволлар юзасидан Глишич билан боғланди. 

- Александр очиғи ҳали мавсум ўртасига келмасдан жамоа билан хайрлашишга қарор қилдингиз. Очиғи ушбу ҳолат кўпчиликни ўйлантириб қўйди...

- Ҳа, биз шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Балки буни ҳеч ким кутмагандир. Аммо футболда бўлиб турадиган ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин. Якунда шундай йўлни танлашни лозим топдик.

- Клуб, мураббий ёки раҳбарият билан боғлиқ ички муаммолар бор эдими?

- Шахсан менда ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айта оламан. Шунчаки бошидан жамоага кўника олмадим. Бундай ҳолат бўлганидан кўра, хайрлашган афзалроқ.

- Жамоа мавсумга яхши тайёргарлик кўрганди. Лекин натижалар яхши эмас. Легионер сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- "Динамо" жуда катта ва ажойиб мухлисларга эга жамоа эканлигига гувоҳ бўлдим. Улар турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллашга муносибдир. Умид қиламанки, жамоа мавсумни яхши якунлайди. Футболчиларнинг салоҳияти юқори. 

- Балки футболчилар руҳий "чуқурлик"дан чиқа олмаётгандир...

- Қайсидир маънода тўғри. Лекин футболда мағлубиятлар бор нарса. Муҳими ўриндан қайта тура олиш.

-  "Динамо"да кутилганидек ўйнай олмадингиз...

- Албатта ўз ўйинимдан қониқмадим.  Чунки кўпроғига қодирман. Афсусдаман. Лекин бу -  футбол.  Нима ҳам дердим. Жамоадан яхши хотиралар қолди.  Ёмон кунларни эса тезроқ унутаман, деб ўйлайман.  

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирда оилам даврасида бўлмоқчиман.  Икки кун олдин қиз фарзандлик бўлдим. Индивидуал шуғулланишда давом этаман.  Ёзда таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Келажакда яна Ўзбекистонда кўришишимизга ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика