Latest news

15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  2 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  18 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  1 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2

"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди? News

"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган 2 марказий қарама-қаршилик бироздан сўнг старт олади.

Самарқандда "Динамо" – "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" – "Насаф" учрашувлари олдидан сербиялик собиқ футболчи, ўзбекистонлик мухлисларга таниш бўлган Боян Миладинович фикрларини билдирди. 

"Динамо" бу йил ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, лекин бугун "Пахтакор" ютса керак деб ўйлайман. Агар "шерлар" 3 очко қўлга кирита олмаса, чемпионлик учун имкониятларни буткул йўқотади. Ғалаба бу йўлдаги курашни сақлаб қолишига туртки бўлади. 

"Нефтчи" – "Насаф" ўйини қизиқарли бўлади. Фарғоналиклар ўтган ўйинда сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди. "Насаф" дуранг ўйнади. Буни қарангки, "Нефтчи" ҳам чемпионлик учун рақибини қувиб келмоқда. Улар ғалаба қозонган тақдирдагина интрига сақланиб қолиши мумкин. Акс ҳолда "Насаф"нинг ютуғи чемпионликка ташланган катта қадам бўлади. Фикримча, бу жамоалар охирги турга қадар олтин медаллар учун курашишади. Ўзбекистон чемпионатида бугун жуда қизиқарли кун бўлишини кутяпман", – дейди Боян Миладинович.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" – "Насаф" беллашуви 19:00 да, "Динамо" – "Пахтакор" қарама-қаршилиги эса 20:00 да бошланади. 

Rating: +2   

Comments

+4   
11 aug 17:31:05
Жамшид Jamshid
Пахтакор ютади
+2   
11 aug 17:49:49
Vidich
Dinamo ga omad. Xudo xoxlasa chiroyli o'ynab, chiroyli g'alaba qozonadi
   
11 aug 18:46:34
Шухрат Хусаинов
Шерлар олга чемпионлик сари вперёд тожиев
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика