Latest news

14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  0 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  1 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  3 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  2 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   6 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   11 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  2 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  2

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Сурхон" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувлари давом эттирилади. Термизда "Локомотив" "Сурхон" меҳмони бўлади.

Турнир жадвалида "Сурхон" 4 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа тўртта ўйиндан биттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 3-4. 

"Сурхон" мавсумни ўз майдонида "Металлург"га қарши баҳс билан бошлаб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Сўнгра жамоа сафарда "Андижон"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Термизда "Қўқон-1912" билан 1:1 ўйнади. Ўтган тур эса термизликлар ғалаба қозонишлари мумкин бўлган баҳсда "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

"Локомотив" ушбу чемпионатни қаторасига иккита мағлубият билан бошлади. "Темирйўлчилар" дастлаб сафарда АГМК ва уйда "Навбаҳор"га имкониятни бой беришди. Охирги иккита ўйин эса дуанг натижа билан якун топди. "Локо" ҳозирда 2 очко билан 13-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 5-7. 

Бугунги беллашув ҳам қизиқарли бўлиши кутиляпти. Имкониятлар борасида устунлик меҳмонлар томонида. Тўғри, "Сурхон" ўз майдонида ўйнайди, бироқ таркибдаги футболчилар маҳорати томонлама "Локомотив" кучли. 

Coca Cola Суперлигаси. 5-тур

"Сурхон" - "Локомотив"

Бош ҳакам: Акобир Шукруллаев

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов. 

Захира ҳаками: Виктор Григорьев. 

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Ўнгар Жалимов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика