Latest news

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  4 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  7 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" беллашуви бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 3 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон" эса 2 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Локомотив"да тўплар нисбати 4-9, "Сурхон"да эса 2-4.

"Темирйўлчилар" шу пайтгача ўтказилган 5та учрашувнинг биттасида ғалаба қозониб, тўрт бор мағлубиятга учрашди. "Локо" ўз майдонида АГМКдан устун келиб, "Қизилқум", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Динамо" билан кечган ўйинларда имкониятни бой берди. 

Термизликлар ҳозирча 4та ўйин ўтказиб, икки дуранг ва икки мағлубият қайд этишган. "Сурхон" сафарда "Олимпик" ва "Металлург" билан дурангга эришиб, "Навбаҳор" ва АГМКга қарши баҳсларда мағлуб бўлди. 

Ҳар икки жамоа мусобақа жадвалининг қуйи қисмида бораётганини инобатга олсак, бугун "Локомотив" стадионида жиддий қарама-қаршилик кечиши кутилмоқда. Шундай экан, соат 18:30да бошланадиган учрашувга мухлисларни таклиф этиб қоламиз. 

1-май, якшанба

ЛОКОМОТИВ – СУРХОН

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

ВАР ассистенти: Эдита Мирабидова

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Акмал Раҳматов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика