Latest news

03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  31 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  20 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  3 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  3 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  4 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  447 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди News

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди

Бугун "Ванда Метрополитано" стадионида "Барселона" Испания кубоги доирасида "Севилья"га қарши баҳс олиб боради.

Барселона – Севилья
Якшанба, 00:30, Мадрид, "Ванда Метрополитано". 

Бош ҳакам - Хесус Жиль.

Ушбу баҳс икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Улардан бири совринни қўлга киритади. "Барселона" Примеро чемпионлигига эришишига бир қадам қолди. Каталонияликлар кубокда ҳам ғолибликка эришиб, олтин дубль қўлга киритишга ҳаракат қилишлари аниқ.

"Севилья"даги ҳолат бироз қийинроқ. Жамоа бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛдан чиқариб юборганида, кўпчилик уларни қийин рақиб деб ўйлаганди. Аммо жамоа айни дамда ЛаЛига турнир жадвалининг 7-поғонасини эгаллаб турибди. Шу боисдан клуб Испания кубогини қўлга киритишга интилишига шубҳа йўқ.

Бироқ бундай қилиш жуда қийин. "Барселона" бу мавсум ЛаЛигада бирорта учрашувда мағлуб бўлмади ва айни дамда яхши ҳолатда. Икки жамоа ҳам ЕЧЛдан чиқиб кетган. Шу боисдан учрашув борасида бирор фикр билдириш жуда қийин.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 157 учрашувда майдонга тушишган. Шуларнинг 86тасида каталонияликларнинг, 38тасида андалусияликларнинг қўли баланд келган. 33 баҳсда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

31.03.2018 "Севилья" - "Барселона" 2:2
04.11.2017 "Барселона" - "Севилья" 2:1
05.04.2017 "Барселона" - "Севилья" 3:0
06.11.2016 "Севилья" - "Барселона" 1:2
17.08.2016 "Барселона" - "Севилья" 3:0

Жамоаларнинг бу мавсум ЛаЛигадаги илк учрашувида "Барселона"нинг қўли баланд келган - 2:1. 31 март куни "Севилья" майдонида кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- "Севилья" бу мавсум сафарда ўтган 17 учрашувнинг 6тасида ғалабага эришган.

- "Барселона" эса бу мавсум сафардаги 17 баҳснинг 11тасида рақибини мағлуб этган.

- Лео Месси "Севилья"га қарши ўтган сўнгги 5 учрашувда 4 бора гол киритган.

- "Севилья" "Барселона" билан сўнгги 5 баҳсда 4 марта гол урган.

- "Севилья" ўзининг сўнгги 10 учрашувидан 3тасида ғалаба қозонди, сўнгги 3тасида дуранг ўйнади.

- "Барселона" эса сўнгги 10 учрашувида ("Рома"га) бир марта мағлуб бўлди ва 7 бора ғалаба қозонди.

- Лео Месси "Барселона"даги охирги 3 баҳсида гол ура олмади.

- "Барселона" Испания кубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади - 29 бора.

- "Барселона" Испания кубогидаги 41-финалида майдонга тушади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика