Latest news

13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  4 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  5 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6

"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида News

"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида

"Ноттингем Форест"нинг иккинчи дарвозабони, жорий мавсум Лига Кубоги доирасида "Суонси Сити"га қарши (2:3) ўйиндагина майдонга тушган, Жон Виктор Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги учрашувларига таклиф олгани ва унга илк реакцияси ҳақида айтиб берди.

Эслатиб ўтамиз, "Ман Сити"нинг эндиликда собиқ дарвозабони Эдерсон Мораес жароҳат туфайли 10 ва 14 октябрь саналаридаги ўйинларда иштирок этолмаслиги сабаб, Жон Виктор термага таклиф этилган. 

Қайд этиб ўтамиз, Карло Анчелотти шогирдлари Жанубий Корея (5:0) ва Японияга (2:3) қарши ўйинда майдонга тушди. "Ноттингем" посбони ҳар икки баҳсда терма жамоада ҳам захира ўриндиғида ўтирди.

"Мен учун бу уникал ва буткул ўзгача туйғулар эди. Мен клуб ўйинига кетаётганимда, автобусда бу хабарни билгандим. Ўша пайт карахт бўлиб қолдим ва кимдир хазиллашяпти, деб ўйладим. Менда (Сержиу) Димаснинг телефон рақами йўқ эди (Бразилия терма жамоаси раҳбари – таҳририят); у билан "Сантос"да бирга ишлаганмиз ва айнан у хат юборди. Улар мендан паспортимни сўрашди ва биринчи келган фикр: "Охо, бу нима, фирибгарларми?".

Билмайманку, ҳозир замон нотинч… аммо кейин у бу терма жамоага таклиф эканлиги ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш учун кераклигини айтганида ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Буни Игор (Жесус) билан йўлдаёқ нишонлаб, "Ньюкасл" билан ўйинга кетдик. Бу чиндан ҳам унутилмас лаҳзалар эди".

Эслатиб ўтамиз, Виктор шу йилнинг ёзида инглиз клуби сафига кўчиб ўтди. Бунгача у Бразилиянинг "Ботафого" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган ва АҚШда ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби ПСЖни 1:0 мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика