Latest news

19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  0 18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  48 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  8 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

“Брентфорд” устози: “Тушимми ёки ўнгимми деб ўзимни чимчилаб кўряпман” News

“Брентфорд” устози: “Тушимми ёки ўнгимми деб ўзимни чимчилаб кўряпман”

АПЛ 31-турида “Челси” устидан Лондонда қўлга киритилган сенсацион ғалабадан (4:1) кейин “Брентфорд” устози Томас Франк ўз фикрлари билан бўлишди.

“Ҳали ҳам ўзимни чимчилаб кўряпман (бу туш эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун). Баҳсдан олдинги матбуот анжуманида ғалаба қозонсак, бу мавсумдаги энг катта натижамиз бўлишини айтдим ва буни уддаладик.

4:1 ҳисоби даражасида ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо ғалабага тўла ҳақли эдик.

Эриксен? Унинг майдонда ва унинг ташқарисида ўзини тутиши хурматга лойиқ. У Дания ТЖда гол урганидан кейин, унга “Брентфорд”да ҳам буни уддалашига умид қилаётганимни айтдим ва у сўзимни ерда қолдирмади.

Мавсум якунига келсак, уни имкон қадар яхшироқ якунлашга ҳаракат қиламиз. 24 соат давомида ғалабадан сармаст бўламиз ва яна олдинга интиламиз”, дейди Франк.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика