Latest news

19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2

Бош мураббий масаласи ечилди, терма жамоалар бўлимини ким қўлга олади ва қачон? News

Бош мураббий масаласи ечилди, терма жамоалар бўлимини ким қўлга олади ва қачон?

Хабарингиз бор, Азиз Ҳайдаров ўз қарори билан ЎФАдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Яқинда Ўзбекистонга Сречко Катанец учиб келди. Аммо бизда ҳамон терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозими очиқ турибди. Энг қизиғи, европалик мутахассис жуда кўп ишлар ҳақида топшириқлар бераётганлиги ҳақида эшитяпмиз. Келибоқ ишга киришиб кетган Катанец Суперлиганинг ўйинларини тинмай кузатяпти. Табиийки, унда маҳаллий футбол ва структура, йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида саволлар бўлади. Аммо у билан бугун бирга бўлиши керак лавозим эгаси бизда мавжуд эмас.

30 йилдан бери ЎФАда техник директор масаласи ҳам очиқ турибди. Гўёки бу лавозимда доим кимдир ўтирган, аммо 30 йиллик натижага назар ташласак, катта миқёсда ҳеч нимага эришмаганимизни кўрамиз ва бунга асосий айбдор айнан шу бўлимга ЎФАнинг бефарқ муносабатда бўлганлиги. Демак, ўзимизда йўқми, техник директор лавозимига ҳам четдан мутахассис албатта керак. Футбол пул тежайдиган спорт тури эмас. Агар пул тежамоқчи бўлсак, унда ҳеч бир мутахассисдан ЖЧни талаб қилмайлик. 

Аммо ЎФА ҳозирча юқоридаги энг керакли иккита бўғин бўйича жуда суст ҳаракат қилаётганлигини кўраяпмиз. ЖЧ-2026 саралаш ўйинларига 2 йил вақт бўлсада, 2022 йил учун пухта режа тузиш ҳақида бугундан ҳаракатга тушишимиз кераклигини барча яхши тушуниб турган бўлса керак.

ЎФА терма жамоалар бўлимига кимни тавсия қилиш мумкин, ЎФАнинг ўзида бундай мутахассис борми? Мана шу энг оғриқли савол аслида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика