Latest news

17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  3 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  1 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  8 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  11 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  5 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  5 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  14 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  4 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  17 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  15 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  3 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  17

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди News

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди

Wiki маълумотларига кўра Германияда 3 млндан зиёд турк яшайди, аммо ташқаридагиларнинг айтишича уларнинг сони 6 млндан зиёд.

Шимолий Рейн Вестфалия шаҳри бўлган Дортмунд кўчалари кеча туркияликлар билан тўлиб тошди. Стадион яқинида турклар мавзеси бор экан, бу эса атрофни қардошларимиз билан тўлдирди. Энг қизиғи шаҳар тўлиқ қизил рангга кирди. Икки терма жамоанинг уй либослари қизил эканлигини яхши биласиз. Бу кунда полиция ҳеч кимга индамади, турклар турли хил автомобилларида яйрадилар. Машиналарнинг "сигналлари" шаҳарни забт этди. Бошқа пайт бу ишингиз учун Германияда катта жарима тўлайсиз. Турклардан ташқари, урушдан кейин Олмонияга келиб қолган сурияликлар ҳам Евро Осиёлик қизилларга мухлислик қилдилар. Шу жумладан биз ҳам.



Дортмунд кўчаларида байрам қилаётган биз, YouTube даги кўрсатув Сизга қизиқ бўлади деб ўйлаймиз.



Германиянинг таълим тизими дунёда ТОП 10 га киради. Шунинг учун бу ерда билим олиш учун ошиқадиганлар орасида маҳаллий аҳолидан ташқари, кўплаб чет эл вакилларини кўрасиз. Марказий Осиёдан ҳам жуда кўп талабалар мана шу ўлкада таҳсил оладилар. Суратдаги қирғиз қўшниларимиз дам олиш кунлари бўлганлиги учун Дортмундга айлангани келишганлигини айтишди. 50 Евро турадиган ойлик йўл чиптаси бу ерда, тез юрар поезд ва самолётдан бошқа ҳамма жамоат транспортига ўтиши ҳақида айтишди. 



Европа чемпионати ўйинлари учун арзон чипталар аллақачон тугаб бўлган. Украина, Словения ва Грузия терма жамоалари ўртасидаги баҳслар учун 100-150 еврога чипта топмасангиз, қолганларники 200 дан тепа. Қўлдан чипта олиш муаммо, алданмаслигингиз учун барчаси QR код билан, фақат телефонингиздангина кўрсатсангиз ўтади. Битта чиптанинг коди бир нечта телефонга тушмайди. Бу мухлис ҳам чипта илинжида юрибди.



Гарчанд Туркия терма жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, мухлислар байрам қилишда давом этишди. Футбол улар учун бир баҳона, муҳими юртини улуғлаш.



Ўзбекистон байроғи бу айлана ичида йўқ эди. Унинг ичида тахминан 50 га яқин байроққа мўлжалланган жой бўлиб, рассом деярли доира ичини тўлдириб бўлганди. Бу ерни ҳеч ким расмлар ўчмагунича оёқ билан босмайди. Видеони кўрсангиз, мен ҳам Ўзбекистон номини ёзганимдан кейин эҳтиёткорлик билан доира ичини тарк этдим. Биз рассомга илтимос қилган ҳолда Ўзбекистон байроғини чиздирдик. Таклифимизни рад этмаганлиги учун унга раҳмат айтаман. Шу ўринда қайд этсам, расм чизишдан аввал телефонидан байроғимизни кўриб олса керак деб ўйлагандим. Йўқ, ундай бўлмади, ёддан билар экан. Фақат юлдузларимиз сонини 11 та қилиб қўйганида, у ерга яна битта қўшиши кераклигини айтдим.



Дортмунднинг Флориан башняси Германия фахри ҳисобланади. 220 метрли бу иншоот Олмониянинг энг баланд бинолари қаторидан жой олган бўлиб, шаҳарнинг марказий боғининг кўрки. Айнан шу ерда фан зона ташкил қилинган бўлиб, у ерда 30 000 нафарга яқин мухлис катта экранда футбол кўриши мумкин. Биз ҳам айнан шу ерда Португалия ижросидаги голлар шоусини томоша қилдик.



Қанотли насарокларни шаҳарнинг кўп жойида кўрасизлар. Бу аллақачон Дортмунднинг тимсолига айланиб улгурган. Шаҳарда машинангизни қўйиш учун автотураргоҳларни топиш жуда қийин. Германияда машина олишдан аввал уни кейинчалик қаерга қўйиш ҳақида бош қотиришингиз шарт, айниқса сиз марказий шаҳарларда яшасангиз. Керак бўлса ўзингиз турадиган уйнинг тагидаги "парковка"га ҳам пул тўлайсиз. Бегона одам Сизнинг жойингизни банд қилса жаримага тортилади.  


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика