Latest news

14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  4 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  8 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4

"Боруссия" Дортмунд ҳали Беллингем учун бирор расмий таклиф олгани йўқ News

"Боруссия" Дортмунд ҳали Беллингем учун бирор расмий таклиф олгани йўқ

Дортмунд клуби спорт директорининг маълум қилишича, Жуд Беллингем учун бирор расмий таклиф келиб тушмаган.

"Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" билан рақобат шароитида "Реал" 19 ёшли ярим ҳимоячи учун 100 млн евролик таклиф тайёрламоқда. Бироқ ҳозиргача томонларнинг ҳеч бири расмий қизиқиш билдирмагани очиқланди.

Клуб спорт директорининг манбага очиқлашича: "У ва унинг ота-онаси билан вақти келса гаплашамиз. Бироқ ҳозирча ҳеч қандай босим йўқ. Жуд бор эътиборини футболга қаратмоқчи. Айтганча, таклифлар умуман йўқ".

Жейдон Санчо ва Эрлинг Ҳоланд иккиси охирги икки мавсумда катта трансфер келишуви асосида Дортмунд клубини тарк этиб мос равишда "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" сафига бориб қўшилди. Клуб спорт директорининг тан олишича, Жуд Беллингемни ҳам шундай тақдир кутмоқда: 

"Санчо ёки Ҳоланд каби муҳим ўйинчилар маълум бир нуқтага келганда жамоани тарк этди. Бу биз билан ҳар доим содир бўлиши мумкин, буни биламиз. Агар ва қачон Жуд билан шундай ишлар содир бўлади, мен буни бугун айта олмайман. Соф спортча нуқтаи назардан менинг Жуд Беллингемдан воз кечишни исташим аҳмоқлик бўлган бўларди".

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика