Latest news

00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  8 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  4 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  2 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди News

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди

Аргентинада "FourFourTwo" портали томонидан дунёнинг энг муросасиз қарама-қаршилиги, дея эътироф қилинган "Буэнос-Айрес дербиси" бўлиб ўтди.

Унда "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" жамоалари учрашди. Учрашув тақдирини иккинчи бўлим ўрталарида урилган ягона гол ҳал қилди – Бенедетто бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозанинг чап бурчагига йўналтирди.

Аргентина. Примера. 18-тур

"Бока Хуниорс" – "Ривер Плейт" 1:0

Гол: Бенедетто 65'

Четлатиш: Рохо (90+7) ("Бока Хуниорс")

Ҳакам футболчиларнинг қўполлигини сариқ карточка билан жазолаб борди ва уларнинг сони ўн биттага етди. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Маркос Рохо қўшим берилган дақиқаларда Николас де ла Круснинг бошига оёғи билан сакраб, уни майиб қилиб қўйишига сал қолди.

Қизиғи, бу ғалаба "Бока"нинг қарама-қаршиликлар тарихидаги 91-ғалабаси бўлди. Клублар 83 марта дуранг ўйнаган, яна 84 марта эса "Ривер Плейт" ғалаба қозонган.

Аргентинанинг жорий чемпионатида "Бока Хуниорс" 8 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти (6 та ғалаба, 2 та дуранг) ва 32 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Ривер Плейт" эса 7 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини якунлади ва 29 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика