Latest news

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  1 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

Бобур Зуҳриддинов: "Худоёрхон Сагдуллаевга айтар сўзим бор. Керак бўлса, Месси ҳам майдонда жамоа учун ҳаракат қилади" News

Бобур Зуҳриддинов: "Худоёрхон Сагдуллаевга айтар сўзим бор. Керак бўлса, Месси ҳам майдонда жамоа учун ҳаракат қилади"

Про-лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Юниред" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Юниред" жамоаси бизга қарши кучли тайёргарлик кўриб келишини билардик. Шу боис биз шундан келиб чиқиб тайёргарлик кўрдик. Жамоа иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик ва таҳлил қилдик.

Очиғини айтаман, биз Худоёрхон Сагдуллаев майдонга тушгунига қадар яхши ўйнаб тургандик. У майдонга тушди ва ҳаммаси орқага кетди. Футбол майдонга фақат ўзини ўйлаб эмас, жамоа манфаати учун чиқиши керак.

- Сагдуллаевнинг майдонга туширилиши сизнинг қарорингиз эдими?

- Ҳа, менинг қарорим эди. Чунки, "Янгиер" билан ўйиндан кейин у билан гаплашгандик. Ўзгаради деб ўйлагандим, ўзгармаяпти. 

- Футболчидаги муаммо жисмоний имконият боғлиқми ёки руҳий?

- Сагдуллаевда руҳан муаммо бор. У шуни тушуниши керак. Месси ҳам керак бўлса, майдонда жамоа учун ҳаракат қилади. 

- "Машъал" тарихан бир қатор ютуқларга эга клуб. Шундай бўлса ҳам "Юниред" каби ёш жамоага қарши ўйинда қийналишига сабаб нима?

- Шу фикрингизга қўшилмайман. Ҳозир ёки тажрибали жамоа деб фарқлаш нотўғри. Футбол ўсиб бораяпти, ҳозир ҳамма қандай ўйнаш кераклигини билади. Суперлига ҳам ўсди, Про-лиганинг даражаси ҳам аввалигиларидан анчайин ортган. Ҳозир ўйинни тўғри таҳлил қила олган жамоа ғалаба қозонади. Масалан, "Андижон SGS” ёки "Навбаҳор-фарм" каби жамоалар тажрибали "Локомотив", "Динамо", "Қўқон-1912", "Шўртан"ларга ҳам етарлича муаммо туғдириши мумкин.

- Ёзги трансферлар оралиғида таркибга янги футболчиларни жалб этиш режаси борми?

- Бу борада ҳозир бирон фикр айта олмайман. Чунки, аввал раҳбарият билан бу борада маслаҳатлашиш керак. Янги футболчиларни жалб этиш масаласи ёзги трансферлар вақтида жадвалда нечанчи ўринда бўлишимизга боғлиқ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика