Latest news

08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  0 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" News

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" мухлисларини ва жамоамизнинг ҳар бир аъзосини бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ютишимиз керак эди, буни 3 марта такрорладим. Йигитлар айнан шуни ҳис қилган холда майдонга тушишганди. Биз ортда қолган 2 та турда омадсизлик туфайли мағлуб бўлгандик. Бугунги ўйиндаги мағлубият кечирилмас хатога айланарди. Йигитларга раҳмат, биз ғалаба қозонишни уддаладик. "Ғиждувон" жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик ва мос равишда тайёргарлик кўргандик.

- Худоёрхон Сагдуллаев захирадан туширилмоқда. Унинг ўйинни асосий таркибда бошламаётганига сабаб нима?

- Сагдуллаев жуда иқтидорли футболчи. Ҳар бир рақибга қарши алоҳида ёндашув билан тайёргарлик олиб борилади. Бу режамизда бор эди ва режа иш берди. 

- Бобур ака, аввало туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Саволим шундай, ўйин қайдномасида жамоа бош мураббийи сифатида Дилявер Ваниев кўрсатилган. Бироқ, майдон четида футболчиларга клуб расмийси Денис Васильев кўрсатма бериб борди. Бу нимани англатади?

- Йўқ, жамоамиз бош мураббийи Дилявер Ваниев ҳисобланади. Бизда мураббийлар таркиби бор. Мураббийлар таркибига сиз кўрган Денис Васильев ҳам қўшилади. Шунингдек, мен ҳам мураббийлар штаби билан Дилявер Ваниевга ёрдам берамиз. Ўйинда ҳаяжонли вазиятлар бўлади. Вазиятлар таҳлилида мураббийлар навбати билан кўрсатма бериши мумкин, бу табиий ҳол.

- Сергей Петровнинг ўйини ҳақида фикрларингиз?

- Петровда руҳият яхши. Жамоа билан тез киришиб кета олди. Иқтидорли футболчи, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланади. Бугун ҳам у гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

- "Машъал" мавсум стартини ўтган йилгидан ёмон бошлади. Бу таркиб ўзгариши билан боғлиқми?

- Албатта, шундай. Жамоамиз таркиби 70 фоизга ўзгариб кетди. Ёшлар келди, легионерлар келди, бундай холатда натижа бирдан яхши бўлмайди. Мақсадимиз фақат битта - Суперлига. Биз бу мақсад йўлидан ўйиндан-ўйинга шаклланиб, кучайиб борамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика