Latest news

19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  22 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  5 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3

"Бобур Арена"да "бургутлар" парвоз қилди. "Динамо" 2 йилдан сўнг 4 та гол ўтказди. Тошкент дербисида "шерлар" ғолиб — Суперлиганинг 13-тури ҳақида News

"Бобур Арена"да "бургутлар" парвоз қилди. "Динамо" 2 йилдан сўнг 4 та гол ўтказди. Тошкент дербисида "шерлар" ғолиб — Суперлиганинг 13-тури ҳақида

Суперлига биринчи даврасининг 13-тури ҳам ортда қолди.

Ўтган турда бир нечта қизиқарли, шиддатли ўйинлар бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг айрим сериялари, анъаналари барҳам топди. Қуйида турга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Сурхон" меҳмонда "Олимпик"ни мағлуб эта олмаяпти. Уйдаги ўйинларда Тимур Кападзе шогирдлари 1 ғалаба, 2 дуранг натижа қайд этган. 

- Термизликлар сўнгги бор меҳмонда 5 май куни "Бунёдкор"ни ютган эди. Жамоа охирги 3 та сафар ўйинида 2 дуранг, 1 мағлубиятни қабул қилиб олди. 

- "Металлург" жамоаси 2 йилдан сўнг "Насаф" билан ўйинларда очко ишлашга муваффақ бўлди. Сўнгги маротаба жамоалар 2022 йилги мавсумда дуранг натижа қайд этганди.

- Бу икки жамоа ўртасидаги ўйинларда 10 йилдан сўнг 0:0 ҳисобида ўйин тугалланди.

- Бекободликлар бу мавсумда уйда ютқазмаяпти, 5 та ўйин, 5 та дуранг.

- "Навбаҳор" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Суперлигада ютқазмаган жамоа қолмади.

- "Навбаҳор" 2020 йил 24 ноябрдан кейин илк бор Суперлигада йирик ҳисобда мағлуб бўлди ("Машъал", 0:3)

- "Андижон" 2010 йилдан буён илк бор "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:1)

- "Бургутлар"нинг Суперлигадаги 7 ўйинлик ғалабасиз серияси якунланди. "Навбаҳор" эса кетма-кет 5 ўйинда 3 очкосиз майдонни тарк этди. 

- "Навбаҳор" 4 йилдан сўнг "Андижон" дарвозасига йўл топа олмади. Охирги маротаба 2020 йилги мавсумда бундай ҳолат юз берган, ўйин 0:0 натижаси билан якунланганди.

 

- "Нефтчи" - "Локомотив" учрашувида 6 йилдан сўнг дуранг натижаси қайд этилди. 

- "Темирйўлчилар"да омадсизликлар давом этади. Суперлигадаги ғалабасиз серия 10 та ўйинга етди ва шу кайфиятда танаффусга йўл олди. 

-  Черан "Пахтакор" сафида юқори лигаларда энг кўп гол урган футболчи номини афсонавий Геннадий Красницкийдан тортиб олди. Красницкий "Пахтакор" таркибида юқори лигаларда 102 гол муаллифи бўлганди. Черан эса "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 103тага етказди. 

- Шунингдек, у Суперлигада шу пайтгача рекордчи бўлиб келган Игорь Сергеевдан ҳам ўзиб кетди. Сергеев ҳисобида 101 гол мавжуд.

- Чемпионатларда умумий гол уриш борасида (юқори ва қуйи лигалар) Геннадий Красницкий 142 гол билан рекордчи бўлиб турибди.

- "Динамо" 9 йилдан буён меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютишни уддасидан чиқа олмаяпти. Самарқанд жамоаси сўнгги маротаба 2015 йилги мавсумда рақиби устидан зафар қучган.

- "Динамо" 2022 йил 26 октябрь санасидан буён биринчи маротаба дарвозасидан 4 та гол ўтказди. Ўшанда ОКМК "Динамо"ни 4:0 ҳисобида таслим қилганди. 

- "Сўғдиёна" футболчиси Хондамир Мустафоқулов Суперлигадаги дебют голини урди. 

- "Қизилқум" жорий мавсумда 10 учрашувдан буён давом этиб келаётган ғалабасиз сериясига нуқта қўди. 

- Навоийликлар мезбон сифатида 5 йилдан сўнг ОКМКдан устун келди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика