Latest news

17:00Про лига. "Арал" – "ФарДУ". Таркиблар эълон қилинди  0 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  10 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  2 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  8 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0

Бобир Абдихолиқов: "Турон" менга жиддий таклиф билан чиқди, бироқ ҳозирги мақсадим Европада ўйнаш" News

Бобир Абдихолиқов: "Турон" менга жиддий таклиф билан чиқди, бироқ ҳозирги мақсадим Европада ўйнаш"

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди.

У фаолиятини қаерда давом эттиради? Ўзбекистондами ёки яна хорижга кетадими? Шу каби саволлар билан Абдихолиқовга мурожаат қилдик.

- Бобир, сизда қандай янгиликлар бор? Фаолиятингизни қайси клубда давом эттиришингиз аниқ бўлдими?

- Айни пайтда Ўзбекистонда хордиқ чиқараяпман ва янги таклифларни кўриб чиқаяпман. Очиғини айтаман сўнгги кунларда менга кўплаб таклифлар бўлди. Ўзбек клубларидан АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Турон" клублари вакиллари мен билан боғланишди. Айниқса "Турон" клубининг таклифи жуда жиддий бўлди. Клуб раҳбарияти мени жамоада кўришни жуда хоҳлади. Бироқ айни пайтда фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман. Чет элдан бир иккита қизиқарли вариантларим бор. Агар мободо Ўзбекистонда қолган тақдиримда катта эҳтимол "Турон"га ўтардим. Жанубий Корея, Исроил ва Қатардан бўлган таклифларга рад жавобини бердим. Агар пулни ўйлаганимда Корея ёки Қатар клубига ўтган бўлардим. Асосий мақсадим пул эмас, футболчи сифатида ўсиш.

- Агар Ўзбекистонда қолсам "Турон"да ўйнайман дедингиз. Нима учун айнан "Турон"?

- Сабаби "Турон"нинг таклифи ўта жиддий бўлди. Бундан ташқари ҳусусий клуб бўлишига қарамай инфратузилмаси, футболчиларга яратилган шароитлар менга жуда ёқди. Стадиондаги сўнгги ўзгаришлар ҳам мени ҳайрон қолдиргани рост. Умид қиламанки клуб раҳбарияти мени тўғри тушунади. Ҳозирги бош мақсадим фаолиятимни Европада давом эттириш бўлиб қолмоқда.

- Спорт формангизни қандай ушлаб турибсиз?

- Ҳозирча Қаршида, "Насаф" сафидада шуғулланиб турибман. Жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун имконият берган Рўзиқул Бердиев катта раҳмат айтмоқичман.

- "Насаф" яқинда ОФК кубогида иштирок этиб қайтди. Собиқ клубингиз ўйинларини томоша қилдингизми?

- Албатта томоша қилдим. ОФК кубогида "Насаф" ажойиб натижалар қайд этди. Ҳусайин Норчаев, Шоҳмалик Комилов каби ҳужумкор футболчилар етишиб чиқишмоқда, улар клубнинг келажаги деб ўйлайман. "Насаф"га ОФК кубогини қўлга киритишини тилаб қоламан.


Ниғмонхўжа Нозимов суҳбатлашди

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика