Latest news

11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  1 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  9 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  13 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  8

BMB футзал клуби янги мавсумга яна юксак мақсадлар билан News

BMB футзал клуби янги мавсумга яна юксак мақсадлар билан

Жорий йилнинг 24 октябрь куни BMB HOLDING биносининг мажлислар залида BMB PFCнинг янги футзалчилари тантанали равишда таништирилди.

BMB профессионал футзал клуби ташкил этилганига кўп фурсат бўлмаган бўлсада, катта натижаларни қайд этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Яқин тарихга назар ташлар эканмиз, BMB PFC 2022-2023 йилги мавсумда олтин треблга, яъни, бир мавсумда 3 та мусобақада ғолибликка эришиб, футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперкубок эгасига айланиб улгурди. Албатта, чемпион бўлиш жуда катта ютуқ, аммо унга муносиб бўлиш, уни сақлаб туриш янада катта масъулиятли вазифа.




"Оқ йўлбарслар" 2023-2024 йилги мавсумда ҳам ҳақиқий чемпионлардек иштирок этиб, Олий лига чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди. Ўз услубига эга маҳоратли футзалчилардан ташкил топган BMB PFC Кубок баҳсларида курашларга бой бўлган шиддатли учрашувларда ҳам ғалабаларга эришиб ютуқлар жавонига яна бир кубокни қўшиб қўйди.



Хабарингиз бор, ФИФА томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2024 йил Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юртимизда ўтказилди. Миллий терма жамоа таркибида BMB футзал клуби аъзоларининг иштироки анча фаол бўлганлигини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Келгусида Ватанимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида, BMB PFC футбол ватани ҳисобланадиган Бразилиядан яна ҳам тажрибали, катта футзал маҳоратига эга футзалчилар трансфери амалга оширди.




Бугунги кунга келиб, клубда легионер футзалчилар сафи янада кенгайди, жумладан: Бразилия терма жамоаси сафида Америка кубоги соҳибига айланган, 2016 йил Япония клуби билан Осиё чемпионлар лигасида, 2018 йил эса "Интер Мовистар" таркибида Европа чемпионлар лигасида зафар қучган тажрибали Сержино Паулиста ҳамда бир неча карра Литва чемпиони, Литва кубоги соҳиби, Литва давлатида йилнинг энг яхши футзалчиси деб топилган Виктор Ҳуго Пирес Дос Сантос (Витиньо)лар билан шартнома имзоланди.


Шунингдек, ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Оливеира де Жесус Соуза Ҳебберт (Болт), мавсум юлдузи номинацияси билан тақдирланган Энрики Суарез де Соуза Пауло ҳамда Алекс Диас де Силва, Жоао Флоренcио де Силва Нетолар билан тузилган шартнома муддати узайтирилди.




Мураббийлар таркибига ҳам профессионал дарвозабонлар мураббийи сифатида 2022-2023 йил айнан BMB PFC сафида меҳнат фаолиятини ўтаган Олий лига ва Кубок соҳиби бўлишда муносиб ҳиссасини қўшган Витор Вианна ҳам жалб қилинди.


Шунингдек футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига муносиб футзалчиларни етиштириш мақсадида клуб ёш иқтидорлар Аширбек Тўлқинов, Бекзод Мирқосимов, Абдулборий Илёсовларни ҳамда Аббосбек Ўлмасбековлар билан ҳам шартнома имзолади.



BMB профессионал футзал клуби Президенти Бекзод Маматқулов янги мавсум олдидан клубнинг асосий мақсад ва устувор вазифаларига ҳам тўхталиб ўтди.


BMB профессионал футзал клуби мамлакатимизда футзални янада ривожлантириш, жаҳоннинг энг кучли футзалчиларини жалб қилган ҳолда ўзаро тажриба алмашишни ҳам мунтазам давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика