Latest news

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  1 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  13 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  4 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  27

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида News

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида

"Нариги тараф"нинг фикрини билиб олдик.

Эртага, 25 февраль куни "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистон ва қозоғистонлик мухлислар учун ўзгача воқеа, сабаби клублар 33 йилдан бери бир-бирлари билан ўйнашмаган!

Championat.Asia Қозоғистонда бўлажак ўйин ҳақида нималарни ўйлашаётгани ҳақида билиб олди. Сайтимизга Қозоғистоннинг Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников кичик интервью берди.


- Қозоғистон учун Ўзбекистондан рақиблар билан ўйинлар доим жуда қизиқарли бўлган, - деб бошлади Стрельников. Ҳаттоки мавсумлар оралиғидаги йиғинлар пайтидаги баҳсларда ҳам. Қўшни ва минтақада гегемонлик учун курашаётган давлатлар ўртасидаги азалий рақобат шундай муносабатлар тизимини қурдики, баъзида мусобақада ғалаба қозонишдан кўра, энг яқин қўшнига қарши ғалаба муҳимроқ ҳисобланадиган бўлди. Бу нафақат футболга, балки спортнинг барча турнирларига таалуқли.

Фахрийлар СССРда "Қайрат" ва "Пахтакор" ўйинчиларга энг катта бонус пуллари Киевнинг "Динамо" ёки Москванинг "Спартак" жамоалари билан ўйинлардаги муваффақият учун эмас, балки бир-бирлари устидан қозонилган ғалаба учун тўланганини эслашади.

Албатта, турли конфедерацияларда узоқ вақт қолиш Қозоғистон ва Ўзбекистонни футбол нуқтаи назаридан ажратиб турди. Балки, бу қарама-қаршиликни янада қизиқарли қилгандир. Қолаверса, доим бир-бирининг сифат даражасини баҳолаш фойдали – Ўзбекистонда ҳам доим кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар бўлиб туради деб ўйлайман.

Албатта, умуман олганда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони кучсиз рақиб бўлиши мумкин эмас, аммо ҳозирда "Пахтакор"нинг ҳақиқий савиясига баҳо бериш жуда қийин. Тошкентликлар сафидан ўзим таниган футболчилардан, масалан, Драган Черан билан баъзан гаплашамиз. Максим Шацких футболчилик пайти Қозоғистонда ўйнагани сабаб ҳам уни билишимиз тушунарли. Албатта, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Азизбек Турғунбоев ва бошқа Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиларини эшитганман. Аммо, шу билан бирга, уларнинг фаолиятини яқиндан кузатиб борганман демаган бўлардим. Шубҳасиз, қозоғистонлик мухлислар бу ўйинда "Қайрат"дан фақат ғалаба кутишади, аммо шуни тушуниш керакки, олмаоталиклар айни пайтда ўз тарбияланувчиларига кўпроқ урғу берган ҳолда, таркибни жиддий тарзда қайта қуришмоқда. Бегона майдонда "Пахтакор"дек рақибни ютиш осон бўлмайди, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Қозоғистонда ушбу қарама-қаршиликка жиддий қизиқиш борлигини масалан Тошкентда ўтадиган баҳсни Қозоғистонда "Qazsport" телеканали тўғридан-тўғри кўрсатиши ҳам исботлаб турибди. Оддий спаррингнинг бундай эътиборга лойиқ эмаслиги аниқ. Бу ўйинни аниқ кутишмоқда", - деди Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Қайрат" учрашуви, эртага 25 февраль куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика