Latest news

00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди? News

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди?

Биринчи лига илк туридан ўрин олган “Пахтакор-79” — “Янгиер” ўйини бошқа санада бўлиб ўтади ва Лига учрашувнинг аниқ санасига кейинроқ ойдинлик киритади.

Аслида мазкур учрашув кеча — 8-апрел куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ мезбон жамоага боғлиқ бўлмаган айрим муаммолар сабаб Лига комиссари учрашувни бошлашга рухсат бермади. Гап шундаки, “Пахтакор-79” 2023-йилдан бошлаб ўзининг уй учрашувларини Ангренда ўтказади. Шундан келиб чиқиб, Ангрен ҳокимлиги шаҳардаги стадионни пардозлаш юзасидан қатор ишларни амалга оширди. Бироқ стадионнинг хавфсизлик режасини тегишли органлар билан келишиш масаласи учрашув стартига қадар ҳал этилмади. 

Ярим профессионал футбол жамоалари ўртасида ўтадиган мусобақадаги мазкур ҳолатнинг ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан боғлиқ томонлари кейинги ўйинларга қадар Лига томонидан тартибга солинади. Ангрен шаҳрига футбол қайтаётгани, “Пахтакор-79” жамоаси сўнгги ойлар давомида барча йўналишда тўғри ишлашга ҳаракат қилаётгани, айнан Биринчи лига учун майдон ва унинг атрофида катта ишлар амалга оширилгани, шунингдек, “Янгиер” футбол клубининг ЎФА қўмитаси томонидан қўйилган талабни 8-апрел санасига қадар бажара олмагани каби факторлар инобатга олиниб, Лига ушбу учрашув учун ҳеч бир жамоага техник мағлубият ёзмасликка қарор қилди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий учрашувларни ташкил этишда унинг расмийлари ҳамда мухлислар хавфсизлиги масаласини биринчи ўринга қўяди. Шундан келиб чиқиб, бу каби ҳолатлар келгусида тартибга солинади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика