Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  80 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги) News

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги)

Суперлига биринчи даврасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа "Нефтчи" бўлди.

Виталий Левченко шогирдлари ортда қолган 13 та турнинг 6 тасини ғалаба билан якунлашган бўлса, 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Тўплар нисбати 20-10, фарғоналиклар рақиблар дарвозасини 20 бор аниқ нишонга олишди, 10 та тўп ўтказиб юборилди.

Тўпурарлар пойгасида айни дамда жамоани тарк этгани айтилаётган Тома Табатадзе бормоқда, жами 6 та гол. Грузиялик футболчи "Пахтакор" (1 та), "Насаф" (2 та), "Сурхон" (2 та), "Қизилқум” (1 та) жамоалари дарвозаларини ишғол қилган.

"Нефтчи"нинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида жами 3 та гол урди, хусусан у "Сўғдиёна" (1 та), "Турон" (1 та), "Бухоро" (1 та) жамоалари дарвозаларини аниқ нишонга олишга эришди.

Ёзги трансферлар вақтида легионерга айланган футболчи Нурилло Тўхтасинов ҳам жамоанинг биринчи давра давомидаги тўпурарларидан бир ҳисобланарди. Нурилло 13 турда 3 та тўп киритди, жумладан "Сўғдиёна" (1 та), ОКМК (1 та) ва "Андижон" (1 та) дарвозаларига гол урди.

"Навбаҳор"дан "Нефтчи"га кўчиб ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Диёржон Туроповнинг ҳам тўпурлар жадвалида ўрни бор. Туропов ҳозиргача жами 2 та гол урди, жумладан "Андижон" (1 та), "Бунёдкор" (1 та) дарвозалари ишғол этилди. 

Навбатдаги тўпурар бу - Умар Адҳамзода. Дастлаб Фарғонанинг "Истиқлол" клубида ўйнаган ҳужумкор ярим ҳимоячи кейинчалик "Нефтчи"га кўчиб ўтди ва ҳозирда Виталий Левченконинг асосий қуролларидан бирига айланди. Адҳамзода Суперлиганинг илк турида "Металлург" дарвозасига 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан.

Жамоанинг яна бир тўпурарларидан бири Олексей Ларин ҳисобланади. Легионер футболчи биринчи давра мобайнида жами 2 та тўп киритди, жумладан "Пахтакор" (1 та), ОКМК (1 та) дарвозаларини ишғол қилишга эришди.

Тажрибали футболчи Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи" сафига қўшилганидан сўнг ўзини жамоа етакчиларидан бири сифатида намойиш этмоқда. Ғофуров ҳам илк турда "Металлург" дарвозасига 1 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Фарғоналикларнинг кўплаб голларида айнан унинг ҳиссаси бор эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, "Нефтчи" сафида Иззатилла Абдуллаев ҳам ортда қолган турлар мобайнида "Бухоро" дарвозасига 1 та гол урди.

Тўпурар жадвалининг умумий кўриниши:

1. Тома Табатадзе - 6 та.

2. Улуғбек Ҳошимов - 3 та.

3. Нурилло Тўхтасинов - 3 та.

4. Диёржон Туропов - 2 та.

5. Умар Адҳамзода - 2 та.

6. Олексей Ларин - 2 та.

7. Мирзоҳид Ғофуров - 1 та.

8. Иззатилла Абдуллаев - 1 та.

"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳозирга қадар Шароф Муҳитдинов ва Билолхон Тошмирзаев трансферларини эълон қилди. Шунингдек, айни кунларда фарғоналиклар сафида франциялик легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда.

Бекзод Толибов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика