Latest news

13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  18 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  8 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7

⚡️ Биласизми? Сергеев ўйнаётган “Тобол”да еврокубок гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳали имкон бор News

⚡️ Биласизми? Сергеев ўйнаётган “Тобол”да еврокубок гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳали имкон бор

Қозоғистоннинг “Тобол” клуби ЕЧЛ 2022/23 йилги мавсум 1-саралаш раундида икки ўйин (0:0, 1:5) натижасига кўра, "Ференцварош"га ютқазиб, мусобақа билан эрта хайрлашди.

Игор Сергеев жавоб баҳсида гол уриб, Чемпионлар Лигасида (саралаш+финал раунди) гол урган 6-ўзбекистонликка (маҳаллийлаштирилганлари билан бирга) айланди.

Бироқ, костанайликларда бу мавсум еврокубок гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳали имкон бор. Жамоа Конференциялар Лигаси 2-саралаш раундига йўл олди. Уларга бу босқичда Гибралтарнинг “Линкольн Ред Импс” жамоаси рақиблик қилади. Дастлабки учрашув 21 июль куни, кейингиси эса 28 июлда ўтказилади.

“Тобол” ушбу босқичдан ўтса, 3-саралаш раунди ва плей-офф учрашуви қолади. Мусобақа янги мавсумининг гуруҳ босқичи эса 8 сентябрда старт олади.

Эслатиб ўтамиз, “Тобол” ўтган мавсум 3-квалификация раундида муваффақиятсизликка учраганди. Игор Сергеев эса ҳозирча Конференциялар Лигаси саралашида 4 та ўйин ўтказиб, 2 та голни ўз ҳисобига ёзишга улгурган.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика