Latest news

18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  0 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  8 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  27 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  3 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  9 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  9 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2

Бэйл "Реал"дан кетишини эълон қилди News

Бэйл "Реал"дан кетишини эълон қилди

Ҳужумчи Гарет Бэйл "Реал"дан кетишини эълон қилди.

32 ёшли уэльслик футболчи Мадрид клубида 2013 йилдан бери ҳаракат қилаётган эди.

"Буни жамоадаги олдинги ва ҳозирги шерикларимга, шунингдек мураббийларга, "Реал" ходимлари ва мени қўллаб қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириш учун ёзяпман. "Реал"га тўққиз йил олдин жуда ҳам ёш пайтимда орзуимни рўйобга чиқариш ва ушбу клубда ўйнашни хоҳлаб келганман. Мен "Реал" либосида, кўкрагимда "Реал" рамзида "Сантяьго Бернабеу"да ўйнашни, кубокларни қўлга киритишни ва буюк клубнинг бир қисми бўлишни хоҳлаганман. Ҳозир ортга қарар эканман, тўғрисини айтсам, орзуим рўйобга чиққанини кўряпман ва ҳатто ортиғи билан. "Реал"нинг бир қисми бўлиш ва биз биргаликда эришганларимиз - ажойиб тажриба ва буни ҳеч қачон унутмайман. Бу мен учун ғурур эди. Раҳмат!", - деб ёзди Бэйл ижтимоий тармоқда.

Ҳужумчи "Реал" таркибида 3 бор Ла Лига ғолиби, биттадан Испания Кубоги ва Суперкубоги, 5 бор Чемпионлар Лигаси, 2 бор УЕФА Суперкубоги ва 4 бор клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика