Бензема "Реал" сафида тарихий рекорд ўрнатди — Ди Стефано ва Рауль ортда қолдирилди
03 apr 2023 11:22
News
Бензема "Реал" сафида тарихий рекорд ўрнатди — Ди Стефано ва Рауль ортда қолдирилди
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига доирасида "Вальядолид" билан ўйинда (6:0) хет-трик қайд этди.
Франциялик футболчи "қаймоқранглилар" сафида 11 мавсум давомида камида 20 ва ундан кўп гол урган биринчи ўйинчига айланди.
Аввалроқ, Бензема бу борада клуб афсоналари Альфредо Ди Стефано ва Рауль билан бир поғонада турарди – улар Мадридда 10 мавсумдан камида 20 тадан гол уришга муваффақ бўлишган.
Link :
Source : therealchamps.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments