Latest news

00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  1 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  27 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1006 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  10 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6

Бекзод Қодирқулов: "Сен урмасанг, сенга уришади" деган нақл ўз сўзини айтди" News

Бекзод Қодирқулов: "Сен урмасанг, сенга уришади" деган нақл ўз сўзини айтди"

Про лиганинг 15-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Шўртан" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа ҳам ҳужумкор ва очиқ ўйин кўрсатди. Жамоамиз ҳужумларни муваффақиятли якунлаш борасида оқсаяпти. "Сен урмасанг, сенга уришади" деган нақл ўз сўзини айтди. Яхши тайёргарлик кўрган эдик, аммо диққат-эътиборни йўқотиб қўйиш орқали гол ўтказиб юбордик. Ўйин эса тенг курашлар остида кечди.

- Учрашув 17:00 да бошланиши қанчалик тўғри деб ўйлайсиз? Бу футболчиларга қийинчилик туғдирмайдими?

- Тўғри, ўзига яраша қийинчиликлари бўлди. 17:00 да футбол ўйнаш жуда ҳам қийин. Айниқса, футболчиларимиз биринчи бўлимда анча қийналишди. Нега бу вақтга белгиланганига ҳайронман, 17:30 ёки 18:00 га белгиланса ҳам бўларди. Иссиқ ҳаво баҳона бўлмаслиги керак, ўзимизда ҳам камчиликлар бор, хатолар устида ишлаймиз. 

- Биринчи даврада асосий ҳимоячилардан бири бўлиб ўйнаган Улуғбек Худойбердиев икки учрашувдан бери майдонда кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Улуғбек Худойбердиевнинг жароҳати бор эди. Ҳозирги пайтда машғулотларда астойдил меҳнат қиляпти. Худо хоҳласа тез орада сафга қайтади.

- Кейинги ўйинларда "Янгиер" жамоаси асосий таркибида ўзгариш бўладими?

- Албатта, бўлади. Ютган таркиб алмаштирилмайди, деган фикрга қўшилмайман. Кейинги баҳсларда албатта, ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика