Latest news

22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  0 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  27 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  20 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  244 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9

Бектемир Абдуманнонов: "Мухлисларни узоқ вақтдан бери хурсанд қилмаётган эдик. Олимпия терма жамоасига чақиришса, ишончни оқлайман" News

Бектемир Абдуманнонов: "Мухлисларни узоқ вақтдан бери хурсанд қилмаётган эдик. Олимпия терма жамоасига чақиришса, ишончни оқлайман"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "Андижон" футболчиси Бектемир Абдуманнонов сайтимизга интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...

- Чиройли ва қизиқарли баҳс бўлди. Бугун омад бизга кулиб боқди. Мухлисларни узоқ вақтдан бери хурсанд қилмаётган эдик. Рақиб ҳам бугун анча яхши ўйин намойиш этди, аммо биз майдонда кучлироқ эдик. Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Олға, "Андижон"! Олға, "Ультрас Бургут"!

- "Андижон" мавсумни ажойиб тарзда бошлаганди, лекин кейинчалик кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозона олмади. Ушбу омадсиз серияга нима сабаб бўлди?

- Ҳа. Мавсумни жуда яхши бошладик, аммо кейинчалик муаммоларга дуч келдик. Ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар ҳам бўлди. Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қилдик.

- "Гол+пас" тизими бўйича Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турибсиз. Ушбу натижа сизга қўшимча жавобгарлик юкламоқдами?

- Бундай статистика қайд этаётганимга Яратган сабабчи. Мен фақатгина меҳнат қилмоқдаман. Энг муҳими, ҳар бир учрашувда жамоага кўпроқ фойда келтиришни истайман. Гол ва ассистларни янада кўпайтиришга ҳаракат қиламан. Ҳозир яхши спорт формадаман. Олимпия терма жамоасига чақиришса ва менга имкон беришса, ўзимни кўрсата олишимга ишонаман.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика