Latest news

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   2 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  3 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  1 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

BeIN Sports журналисти: "Мусобақа давомида Япония, Эрон ва Ўзбекистонни кузатаман" News

BeIN Sports журналисти: "Мусобақа давомида Япония, Эрон ва Ўзбекистонни кузатаман"

Ўзбекистон - Уммон баҳсига ниҳоятда кам вақт қолмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун жуда муҳим кун. Чунки вакилларимиз Осиё Кубоги-2019 мусобақасидаги иштирокни бошлайди. Дастлабки баҳс Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши кечади. Ушбу баҳс биз учун қанчалик муҳим эканини ҳамма бирдек тушуниб турибди. 

"Шаржа Стэдиум"даги медиа марказда иш қизғин. Бу ерда турли мамлакатлардан ташриф буюрган ҳамкасбларимиз ўйинолди ўз фикрларини билдиришяпти. Шулардан бири Қатарнинг BeIN Sports компанияси тележурналисти Али Рияҳ. 2000 йил Ливанда ўтказилган Осиё Кубогидан бери мунтазам қитъа биринчиликларида ишлаб келаётган Али Рияҳ ўз мутахассислиги бўйича катта тажрибага эга. У билан ўйин олдидан қисқача суҳбат қурдик. 

- Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Уммон учрашуви ҳақида қандай фикрдасиз?
- Менимча, бу ўйин кўпроқ Уммон учун қийин бўлади. Ўйлайманки, Ўзбекистон термаси унчалик қийинчиликка дуч келмайди. Чунки тактика ва ўйин томонлама Ўзбекистонни кучли деб ўйлайман. Менимча, бу мусобақада Ўзбекистон сюрприз тақдим этадиган жамоалардан бири бўлади. Натижа ҳақида бирон гап айтишим қийин, негаки кўп ҳам башорат қилмайман. 

- Сизнингча, ҳар икки жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?
- Иккала жамоада ҳам аввало ҳимоя чизиғи кучли деган бўлардим. 

- Бугун ҳимоявий ўйин кўрамизми?
- Менимча, очиқ ўйин бўлади. Икала жамоа ҳам фақат ғалаба учун ўйнайди деб ўйлайман. 

- Бугунги баҳсда кўпроқ қайси футболчини кузатасиз?
- Биринчи навбатда Игнатий Нестеровни. Чунки ушбу Осиё Кубоги унинг учун бешинчиси бўлади, шу боис моҳир дарвозабонга алоҳида эътибор қаратмоқчиман. Нестеров бешинчи марта Осиё Кубогида иштирок этаётган ягона футболчи, шунинг учун унга алоҳида эътибор бераман. 

- Эктор Купер қўл остида ўтган биронта учрашувни кўрдингизми?
- Йўқ, бу биринчиси бўлади. Мен одатда қитъа миқёсидаги йирик турнирларда ишлайман: Осиё Кубоги, Чемпионлар лигаси, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари. Шу боис ўртоқлик ўйинларини кузатишга кўп вақт бўлмайди. Кеча ўтказилган матбуот анжуманида Эктор Купер ўйин услубимизда ўзгариш бўлади деб айтди. Менимча, жамоангиз бугун ҳужумкор футбол намойиш этади. 

- Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги қайси ўйинлар ёдингизда қолган?
- Ироқ билан кечган ҳар бир учрашувни яхши эслай оламан. Чунки мен ироқликман ва жамоамиз ўйинларини қолдирмай кўриб бораман. Тошкентдаги беллашувлар ҳам ёдимда қолган. 

- Тошкентда неча марта бўлгансиз?
- Жуда кўп. Охирги марта 2011 йил боргандим. Шундан бери орадан қарийб 8 йил ўтибди. 

- Осиё Кубоги-2007да Ироқ терма жамоаси ўзига хос шов-шув кўтариб чемпион бўлганди. Бу мусобақада ҳам қайсидир жамоа сенсация кўрсата оладими?
- Шундай бўлиши мумкин. 1-турдаги ўйинларни кўряпмиз, ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиш қийин бўлиб қолди. Шундай экан, исталган жамоа ярқ этиб порлаши мумкин. Бу мусобақада ҳар бир учрашув катта аҳамиятга эга. 

- Сиз мусобақада давомида кузатиб борадиган учта жамоа номини айта оласизми?
- (Бироз ўйланиб) Ироқни бу рўйхатга қўшмай турамиз, чунки Ватаним жамоасини ҳар доим кузатаман. Бошқа жамоалардан эса Япония, Эрон ва Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларини кўриб боришга ҳаракат қиламан. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика