Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Беҳзод Шамсиев: "Ўйин "Бунёдкор" учун яхши, биз учун ёмон ўтди" News

Беҳзод Шамсиев: "Ўйин "Бунёдкор" учун яхши, биз учун ёмон ўтди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Беҳзод Шамсиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин "Бунёдкор" учун яхши, биз учун ёмон ўтди. Тўғри, биз учун муваффақиятсиз ўйин бўлгандир, бироқ ҳали мавсум энди бошланганини инобатга олсак, мушкул вазиятдан чиқиб кетишимизга ишончим комил. 

Футболда баъзан омад керак бўлади. Бизга эса омад етишмаяпти. Ўз хатоларимиз эвазига кутилмаган ҳолатларда гол ўтказиб юборяпмиз. Қолаверса, ўз вазиятларимизни голга айлантиришда сусткашликка йўл қўяяпмиз. Тўпни назорат қилиш борасида самарали ҳаракат қиляпмиз, аммо олдинги чизиқда зарбалар йўллашда аниқлик етишмаяпти. Ҳали энди уч тур ортда қолди, шу боис хулоса чиқаришга эрта, деб ўйлайман. Яна бир марта такрорлайман, мен жамоамга ишонаман. Биз бундай синовларни енгиб ўтамиз. 

Албатта, мағлубиятлар руҳий ҳолатимизга салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди. Аммо футбол шуниси билан қизиқ. Руҳий тушкунликни фақатгина бирдамлик билан енгиш мумкин холос.

Шу билан бирга, ўз майдонимизга қайтишимиз, маҳаллий мухлислар қаршисида тўп тепиш ҳам қўшимча ёрдам беради. Кейинги учрашувни ўз майдонимизда "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтказамиз. Биз мухлисларимиз қўллаб-қувватловига муҳтожмиз, деди Шамсиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика