Latest news

00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  8 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман" News

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Қўқон-1912" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биз бугунги учрашувга узоқ йўл босиб келгандик. Қуйи лига клублари Суперлига жамоаларига қарши ўйнаганида ўзгача иштиёқ билан майдонга чиқишади. Шу сабабдан бизда йўл чарчоғи туфайли ўйиннинг боришидан хавотир бор эди. Йигитларга биринчи бўлимда кўпроқ тўп назоратига эга бўлишлари ҳақида кўрсатма бергандик. Тўғриси футболчиларимиз биринчи бўлимда ўз ўйинлари билан билан касбларига бўлган профессионал муносабатни кўрсатиб бера олишди. Жамоамиз вакилларининг биринчи бўлимда кўрсатган ўйинларидан миннатдорман.

Иккинчи бўлим ҳақида айтадиган бўлсам, гапнинг очиғи кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. "Ғиждувон" карточкалар туфайли майдонда камчилик бўлиб қолди. Мухлислар кўп гол урилган учрашувларни яхши кўришади. Йигитлар тўртинчи голни киритиш ўрнига тўп назоратига эътибор қаратишди. Шу сабабдан ўйиндаги тўртинчи гол сўнги дақиқаларга келиб киритилди. Иккинчи бўлим учун мухлислардан узр сўрайман.

- Бугунги ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани тахмин қилганмидингиз? Ёки киритилган тезкор гол айни ҳисоб таъминланишига хизмат қилдими?

- Йўқ, бугун йирик ҳисобда ғалабани тахмин қилганим йўқ эди. Айтиб ўтдим, қуйи лига клубларига Суперлига вакилига тўқнаш келганида кучлироқ иштиёқ билан ўйнайди. Биринчи бўлимда киритилган 3 та гол ҳам ғалабамизни таъминлади, ҳам иккинчи бўлимдаги ўйинимизни сусайишига сабаб бўлди. Бугун ҳужумчиларимиз яхши ўйин намойиш этиб беришди. Анчадан бери гол урмай келаётган Мўмин Мелиев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйлайман-ки, бу голлар унга ижобий таъсир қилади ва кейинги ўйинларда янада кучлироқ футбол кўрсатади. "Ғиждувон" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

- Ёш футболчи Мурод Комиловнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Мурод Комилов қишки йиғинлардан буён асосий таркиб жамоамиз билан машғулотларда иштирок этиб келаяпти. Бугун у дебют қилди ва гол урди. Майдонга тушганида ҳаяжонга берилиб бир-икки бор тўпни йўқотди, бу ёш футболчиларда учраб турадиган холат. Комиловни келажаги порлоқ футболчи сифатида етишишига ишонаман.

- Майдон холати ҳақида нималарни айта оласиз?

- Муборакда ҳар доим футбол учун яхши шароитлар бўлган. Майдон кўм-кўк ва текис. Бу ерда маза қилиб футбол ўйнаш керак холос. Ташкилотчилик учун "Ғиждувон" клуби раҳбариятига миннадорчилик билдираман. Шунингдек, яратиб берилган шароитлар учун "Машъал" клубига раҳмат айтаман ва уларни тезроқ Суперлигага қайтишларига тилакдошман.

- Мурод Холмуҳаммедовнинг айни дамдаги холати қандай?

- Мурод Холмуҳаммедов ва Жавоҳир Сидиқовлар айни дамда жароҳат олишган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жамоамиз учун муҳим футболчилар ҳисобланишади. Холмуҳаммедов чемпионат ўйинларига қадар сафимизга қайтса керак. Сидиқов эса навбатдаги кубок учрашувида майдонга тушиб, бизга ёрдам беришига умид қилаяпмиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика