Latest news

19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   1 19:25Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  3 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  2 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  2

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ўзбекистонлик футбол мухлисларини мавсум бошлангани билан табриклайман! Ўйлайманки, мухлисларнинг севимли жамоалари уларни хурсанд қилишади. Ўйин тўғрисида фикр билдиришдан аввал шуни таъкидлаб ўтган бўлардимки, "Турон" жамоаси 2-3 йил мобайнида ҳар томонлама жуда катта ўсишга эришди, катта ҳажмдаги ишлар ва селекция ишлари олиб борилди. Мен "Турон" жамоаси раҳбариятига омад тилайман. Ўйлайманки, шунча қилинган ҳаракатлар албатта, мева беради.

Ўйинга келсак, "Турон" жамоаси мухлислари бугунги дербида ўз жамоаларидан ғалаба кутишганди. Асабий кечган ўйинда жамоамиз муҳим ғалабага эришди. Буни аввало, йигитларимизнинг меҳнати ва кейинги навбатда омад билан боғлаган бўлардим. Ўз уйларидаги биринчи ўйин эканлигини инобатга олиб, "Турон"дан ҳужумкорроқ ўйин кутган эдик.

Ўйинчиларимизга ғалаба учун ва ҳаво совуқлигига қарамасдан, Қўқондан келиб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

- Вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдаланиш коэффициенти паст бўлди. Ҳужумчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳужумчилардан кўнглим тўлди. Агар иккинчи голни вақтлироқ урганимизда ёки Шоҳназар Норбеков ва Сардор Азимов вазиятларни голга айлантиришганида бошқача бўларди. Бизда қарши ҳужумларда кўп имконият туғилди, чунки "Турон" ҳужумга ўтганида, айрим нуқталар бўш қолди. Ҳужумчиларга эътирозим йўқ, лекин бундан кўпроқ гол уришса, яхши бўларди.

- Тақдимот маросимида жамоа олдига 3-ўринни олиш вазифаси қўйилди. Шунга бош мураббий сифатида жамоанинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, бизда ниятга кўп нарса боғлиқ дейилади. Масалан, "Андижон" ва "Турон" жамоалари кучли учликни мақсад қилганликларини маълум қилишди. Жамоамизда яхши футболчилар йиғилган, рақобат кучли, айниқса, марказда. Ҳамма нарсанинг имкони бор, раҳбарият ва мухлислар бизга ишонч билидиришяптими, демак, ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз, натижасини эса мавсум якунида кўрамиз.

- Мурод Холмуҳаммедов асосан, марказда ҳаракатланди. Бу унинг ушбу мавсумдаги асосий позициясими ёки бу жамоани тарк этган Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш учун қилинган ишми?

- Йўқ, Мурод Холмуҳаммедов ва Қувондиқ Рўзиев турлича услубда ўйнайдиган футболчилар. Мурод Холмуҳаммедов тўп билан яхши муомалада бўлишини, биринчи пас орқали ҳужумларни бошлай олишини инобатга олиб, таянч ярим ҳимояга қўйдик. Айтайлик, 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнасак, уни марказий ҳимояга қўйиш имконимиз бўлади. Холмуҳаммедов универсал ўйинчи, мавсум давомида уни бошқа позицияларда ҳам ўйнатишимиз мумкин.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика