Latest news

02:00АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1 (матнли трансляция)  9 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи News

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи

"Бавария" бошқарув раиси Ян-Кристиан Дрезен терма жамоада Альфонсо Дэвисга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишмагани учун Канада футбол ассоциацияси устидан судга мурожаат қилинишини айтди.

Бу ҳақда "Bild" ёзмоқда.

24 ёшли ҳимоячи КОНКАКАФ Миллатлар Лигасида учинчи ўрин учун АҚШга қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди. Текширувдан сўнг канадалик ҳимоячи тиззасининг хочсимон боғлами узилгани аниқланди, шу сабабли футболчи бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.

Дэвиснинг агенти мижозининг жароҳатида Канада терма жамоаси мураббийлар штабини айблади. Бу фикрга Дрезен мисолида "Бавария" раҳбарияти ҳам қўшилди. 

"Тиззаси шикастланган футболчини пухта тиббий кўрикдан ўтказмасдан 12 соатлик қитъалараро парвозда олиб юриш, фикримизча, бепарволик ва тиббий назоратни бузишдир. 

Биз Канада футбол ассоциациясидан воқеа бўйича тўлиқ текширув ўтказишни талаб қиламиз ва қонуний чоралар кўриш ҳуқуқимиз борлигини эслатиб ўтамиз.

Ўйиндан олдин мушакларида муаммо бўлган Дэвиснинг спорт аҳамиятига эга бўлмаган ўйинда иштирок этиши бизнинг нуқтаи назаримизда тушунарсиздир”, – деди Дрезен.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби яқинда Дэвис билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика