"Барселона" вингери "Ал Ҳилол" қизиқишлари доирасида
16 jul 2023 18:59
News
"Барселона" вингери "Ал Ҳилол" қизиқишлари доирасида
"Барселона" вингери Рафинья "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Рафинья ҳам, унинг атрофидагилар ҳам Осиёдан қизиқишлар бўлаётганини яхши билишади. Бироқ Каталония клубига ҳали расмий таклиф келиб тушмаган.
Ўтган ёзда Рафиньяни "Лидс"дан сотиб олиш учун 55+10 млн евро тўлаган каталонияликлар унинг кетишидан энг камида 40 млн евро ишлаб олишни истамоқда. Футболчининг шартномасидаги товон пули эса 1 млрд евро қилиб кўрсатилган.
Агарда расмий таклиф бўлса, "кўк-анорранглилар" футболчини сотиш борасида ўйлаб кўрмоқчи. Ўтган мавсумда Рафинья "Барселона" таркибида ЛаЛиганинг 36 ўйинида қатнашди ва 7 гол урди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
02:25
Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба 0
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments