Latest news

12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  5 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  11 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  9 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   11 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  38 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  23 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  15 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  231 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур News

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур

Голландия суди adidas ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ўртасидаги ишни спорт кийими ишлаб чиқарувчи компания фойдасига якунлади.

Adidas футболчини шартнома шартларини бузгани учун судга берган эди. 2013 йилда Рафинья компания билан 5 йиллик битим имзолаган.

Ёзда ушбу келишув якунига етди, аммо adidas футболчи вакили билан боғлана олмади ва автоматик равишда битимни узайтирди. Рафинья эса улар билан боғланишмаганини маълум қилди.

Футболчи шартномани узайтиришни истамаганди, чунки жароҳат олган йилларда (2015-2017) компания уни етарли даражада қўллаб-қувватламаган экан.

Бироқ adidas билан тузилган битимда келишувни автоматик 5 йилга узайтириш банди бор эди.

Рафинья мавсумнинг катта қисмини Mizuno бутсаларида ўтказди, бундан ғазабланган adidas футболчини судга берди.

Суд қарорига кўра, Рафинья ҳар ўйинда ушбу компания бутсаларида тўп тепади ёки шартномани ҳар сафар бузгани учун 10 минг евродан жарима тўлайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика