Latest news

12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  2 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   1 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  7 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  6 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  12 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  15 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1

"Барселона" Бускетснинг ўринбосари борасида бир қарорга келди News

"Барселона" Бускетснинг ўринбосари борасида бир қарорга келди

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида таянч ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, каталонияликлар спорт директори Деку аллақачон орзусидаги номзодини аниқлаб олган.

Серхио Бускетс жорий мавсум бошланишидан олдин Каталония пойтахти билан хайрлашди. 

Молиявий муаммолар туфайли "Барселона" фақат Ориоль Ромеуни таклиф қила олди. 3,4 миллион еврога сотиб олинган футболчи Бускетснинг муносиб давомчиси эканлигини исботлай олмади. Бир қатор ўйинларда 32 ёшли футболчи керакли савияни кўрсата олмади ва шу тариқа таркибдаги ўрнини бой берди.



Шу боисдан ҳимоячининг трансфери Испания чемпиони учун устувор вазифа бўлиши керак. Клубнинг мақсади – Амаду Онана. Бельгиялик футболчи "Эвертон" сафида 2022 йилдан буён тўп тепади. Жорий мавсумда у "ирислар" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

"Daily Sport" нашрининг хабар беришича, Деку аллақачон Онана билан боғланган. Спорт директори 22 ёшли футболчига "Барселона"нинг молиявий имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Каталонияликлар у учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бироқ "Эвертон" ҳозирда ўзининг юлдуз футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика