Latest news

00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  0 23:58АПЛ. "Борнмут" – "Манчестер Юнайтед": Адли, Далот, Йоро ва Амад бошланғич таркибда  3 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  3 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   2 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  4 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  57 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  11 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  17

"Барселона" 5 йил давомида Неймарга 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган News

"Барселона" 5 йил давомида Неймарга 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган

Tags :  Неймар
"Барселона" Бразилия терма жамоаси Неймарга шартнома имзолаганидан сўнг унга 5 йил давомида 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган.

Маълумотларга кўра, Неймарнинг расмий йиллик маоши 5 млн. евро этиб белгиланган, аммо футболчи бонуслар туфайли кўпроқ маблағ ишлаб олади. Агар 2018 йилнинг ёзигача "Барселона" Неймарга 45,9 млн. тўлай олмаса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу пулларни футболчининг ҳисобига ўтказиб бериши керак бўлади.

Неймар 2013 йилда Каталония клуби билан шартнома имзолагани учун 8,5 млн. евро олган.

Неймарнинг бонуслари қуйидагича тақсимланади: ҳар бир учрашувда "Барселона" қайдномасига кирса (майдонга тушиши ёки тушмаслигидан қатъий назар) 100 минг евро. Агар у мавсумнинг 62% ўйинларида иштирок этса 1 млн. 62 минг евро олади. "Барселона" саралаш босқичисиз Чемпионлар лигасида иштирок этса 637 минг евро (ҳар мавсумга) ишлаб олади. Жамоа гуруҳ босқичини муваффақиятли якунласа унинг ҳисобига 425 минг евро ўтказилади.

"Олтин тўп" учун - 425 минг евро.

Испания чемпионлиги учун - 637 минг евро.

Чемпионлар лигасидаги олтин медал учун - 850 минг евро.

Испания чемпионати ва Кубогидаги ғалаба учун - 850 минг евро.

Мамлакат Кубоги ва Чемпионлар лигаси учун - 1 млн. 62 минг евро.

Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси учун - 1 млн. 487 минг евро.

Испания чемпионати ва Кубоги, Чемпионлар лигаси учун - 1,7 млн. евро.

Агар Неймар қўлга киритилган турнир учрашувларининг 60%дан камроғида иштирок этса - кўрсатилган маблағнинг ярми тўланади.

Шартномада Неймар испан тилини ўрганиши кераклиги ҳақида ҳам банд бор.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика