Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  18 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Баҳодир Шаймардонов: "Янгиер-Қурувчи" билан ўйинда жамоага омад етишмади" News

Баҳодир Шаймардонов: "Янгиер-Қурувчи" билан ўйинда жамоага омад етишмади"

Про лига 10-тури доирасидаги "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин биз кутган даражада бошланмади. Биринчи бўлимда шамол ҳам режаларимизга ўз таъсирини ўтказди. Танаффусдан кейин яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Йигитлар қўлларидан келганча уринишди, гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо омад ҳам етишмади. Спортда омад бўлмаса, жуда қийин. 

Бу ўйинга қадар футболчиларимизга ойлик ва мукофот пулини бергандик. "Янгиер-Қурувчи" билан бўладиган баҳсда ғалаба қозонсак, дарҳол яна мукофот пулларини беришга тайёр тургандик. Афсуски, натижа биз кутган даражада бўлмади. Бир сўз билан айтганда, "Ғиждувон"нинг молиявий ҳолати бугунги кунда қониқарли. Муаммолар юзага келгани йўқ. 

Трансфер ойнаси очилса, бир қатор футболчиларни таклиф қилмоқчимиз. Таркибни кучайтирмоқчимиз. Яхши ният қилиб турибмиз. Қолаверса, бир қатор ўйинчиларга жавоб ҳам бермоқчимиз", – деди Шаймардонов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика