Latest news

12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  2 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  1 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  2 10:20Неймар яна жароҳат олди  4 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  9 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди" News

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди"

Футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашувидан кейин термамиз устози Баҳодир Аҳмедов фикрларини билдирди.

"Бугун илк ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Дастлабки тўртликда ёш ўйинчиларимизга имконият бердик. Уларнинг ўйини менга ёқди. Кейинги тўртликда жуда кўп таркибни синаб кўрдим. Чунки ёш йигитларни кўриб олишим керак. Билиниб турибди, ҳали анча ўз устида ишлашлари лозим. Худо хоҳласа, уларнинг даражаси ўсади. Улар илк бор халқаро даражадаги ўйинда қатнашишди. Анча вазиятлардан фойдаланишда оқсашди. Умуман олганда, йигитлардан кўнглим тўқ", – деди Аҳмедов.

- Ўйин давомида жуда кўп тўп йўқотдик ва дарвоза олдида тўпни йўқотишимиз ортидан 2 та гол ўтказиб юбордик. Бу кўпроқ ёш ўйинчилар ўйнагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар борми?

- Бошқа сабаблар ҳам бор. Чунки таркиб ўзгартирганимиз туфайли унга мослашиш қийин кечади. Шунинг учун бундай ҳолатлар учрайди. Биринчи ва иккинчи тўртлик бир-бирини тушунади, аммо ёшлар ва янгилар хато қилишади. Бу биз учун керак нарса, чунки айнан шу хатоларни кўриб, буни устида ишлаймиз.

- Мураббий сифатида бугунги баҳсдан нималарни олдингиз?

- Ёшларимиз нимага қодирлигини кўриб олдим. Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди.

Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида кучлар тенг келди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика